-
“Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонида ўқувчи эътиборини тортадиган бир қатор муҳим ва долзарб таҳлилий мақолалар эълон қилинган. Ўзбекистон ва Россия халқлари манфаатига хизмат қиладиган тарихий ташриф, Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи халқаро экспертлар нигоҳида номли саҳифалар, айниқса, эътиборли. “Маҳалла – ҳамжиҳатлик, бирдамлик, умид ва ишонч маскани”, “Юқори рейтингдаги тадбиркор имтиёзлардан фойдалана бошлади”, “Ботир Қобилов: хаёлан ҳар куни юртимдаман!”, “Чекка тумандан Россия бозори сари”, “Ислоҳотлар эпкинини илғаш учун Ўзбекистонда бир йил бўлмасликнинг ўзи кифоя”, “Илмий салоҳият ва ижтимоий фаолликка кўра рағбатлантириш талаба ёшларга нима беради?” каби мақолалар, “Мажнунинг бўлай, Ватан! Ёхуд барг аро боққан юлдуз ноласи” бадиасида бугунги жамият манзаралари, сўнгги йиллар юртимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, уларнинг самараси – инсон ва жамият ҳақида сўз боради.
“Халқ сўзи”да ҳам Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистондаги ташрифига оид бир неча мақолалар берилган. “Ўзбекистон ва Россия халқлари манфаатига хизмат қиладиган тарихий ташриф”, “Имзоланган ҳужжатлар мамлакатлар иқтисодий-ижтимоий тараққиётида муҳим ўрин тутади”, “Эришилган келишувлар ишончли ҳамжиҳатликни кафолатлайди”, “Давлатлараро шериклик тарихида янги саҳифа очилди”, “Жадал ривожланаётган ҳамкорлик” каби мақолалар шулар жумласидан. “Маҳалла еттилиги” ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув”, “Тиббиётда рақамли технологияларни жорий қилиш ишлари қандай ҳолатда?”, “Ҳаққоний ва холис сўз қалбларга чуқур сингиб, эзгу туйғуларни уйғотади”, “Буюк мақсадлар билан яшаш саодати”, “Иссиқхоналар ривожи учун имтиёзли кредитлар” каби мақолаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабат, чуқур таҳлил, тадқиқ бор. “Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди” саҳифасида шу йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилади.
Бугунги газеталарни ўқинг.
ЎзА