Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:07 / 2024-05-14

-

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани, геологиянинг муҳим йўналишида олиб борилаётган ишлар, режалар тақдимоти  билан танишуви, ўн бешта ҳудудда IT –  шаҳарча ташкил этилиши, шунингдек, давлат раҳбарининг Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табригши эълон қилинган. Газетанинг бугунги сонида бир неча таҳлилий мақолалар билан ҳам танишасиз. “Ҳар бир юртдошимиз давлат эътиборини ҳис этиб яшаяпти”, “Оролбўйида Сурхон тажрибаси”, “Маҳалла даражасидаги хизматлар”, “Ўзимизникидан қўймасин”, “Ўзгаришларга мос ишлаш керак”, “Мирзо Улуғбек – Иккинчи Ренессанс асосчиси”, “Ақлли” соат ва уч тилда гапирадиган светофор”, “Қумликдаги феруза денгиз” каби мақолаларда янги Ўзбекистон манзаралари, ислоҳотлар, инсон ва жамият, тараққиёт жараёнлари  акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани, геологиянинг муҳим йўналишида олиб борилаётган ишлар, режалар тақдимоти  билан танишуви, ўн бешта ҳудудда IT –  шаҳарча ташкил этилиши, давлат раҳбарининг Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табриги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан танишасиз. “Аёллар ҳуқуқлари, имкониятлари ва илғор минтақавий ёндашувлар”, “Глобал иқлим ўзгаришларига миллий мослашув”, “Хавотирга ўрин йўқ, аммо...”, “Ягона илдизга пайваста муштарак мақсадлар”, “Икки халқ дилбанди” каби ўқувчи эътиборини тортадиган бир қатор муҳим мақола ва саҳифалар берилган. 

“Ishonch” Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли ёзувчи, шоир Абдусаид Кўчимовнинг “Янги Ўзбекистонга нур сочайлик бирлашиб!” номли шеъри билан бошланади. “Хизмат текшируви ўтказилса...”, “Музей кўнгилочар маскан эмас”, “Бир миллатли икки давлат. Кореяларнинг бирлашишига қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?” каби мақолалар мавзулар ранг-баранглиги, таҳлилга асослангани билан эътиборли. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА