Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:45 / 2024-05-08

“Янги Ўзбекистон”да “Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди” номли саҳифа эълон қилинган. Унда мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчиларни давлатимиз раҳбарига ишонч ёрлиқларини тантанали топшириш жараёнлари акс этган. Газетада Ўзбекистон Президенти 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиши тўғрисида хабар берилган. Шунингдек, “Венгрия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари қайд этилди” номли хабар билан ҳам танишасиз. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан эълон қилинган “Ҳеч қачон ўзгармас ва унитилмас ҳақиқат” мақоласини, албатта, ўқинг. “Демократик ислоҳотларнинг янги босқичи парламент фаолиятида қандай ўзгаришлар ясамоқда?”, “Аълочи талабалар грант асосида ўқийди. Энди давлат гранти бир талаба учун 4 йилга берилмайди”, “Қарийб 100 йиллик адолат тантанаси”, “Инфляция пасайишда давом этади (ми?), “Буюклик сири”, “Етим қолган мактублар” каби мақолаларда бугунги инсон ва жамият манзаралари акс этган. 

“Халқ сўзи”да ҳам бир қатор муҳим мақолалар эълон қилинган. Венгрия билан кўп қиррали ҳамкорлик, Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилгани ва Ўзбекистон Президентининг 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Россияда бўлиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган. “Қитъа аёлларини бирлаштирувчи муҳим платформа”, “ Тарихий ҳақиқат тикланмоқда”, “Ҳаётий масалалар халқимиз ишончини мустаҳкамлашга қаратилган”, “Садоқат ва матонат тимсоли”, Унитилмас таассуротлар бахш этган фестиваль” каби мақолалар ўзида бугунги кун руҳини акс эттиргани билан ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

“Oʻzbekiston ovozi”да эълон қилинган “Инвестиция ва иш ўрни”, “Жавоб бермайди”, “Фракциямиз ташаббуси билан вазир ахбороти эшитилди”, “Депутатнинг ҳимояси кучайтирилса, маҳаллий кенгашлар иши жонланади” каби мақолаларда муҳим ижтимоий масалалар таҳлил қилинган. “Тинчлик қўшиғи”, “Ҳар дақиқа хотирлаб, ҳар кун ҳурмат кўрсатиш керак”, “Ёдда қолган ҳикоялар”, ”Инсон, шоир, шахс” каби саҳифаларда тинчлик қадри, аждодлар хотирасига ҳурмат, инсон ва жамият масаллари акс этган.

 “Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. Газета “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” номли саҳифа билан бошланади. “74 маҳалладошимни ишли қилдим”, “Грант учун янги тартиб”, “Ёшлик”нинг масъулиятли етакчиси”, “Ота-оналар фарзанд тарбиясида қанчалик масъулиятли”, “Интернетда муаллифлик ҳуқуқи йўқми?”, “Риштонлик ёш кулоллар” каби мақолаларда ёшлар, жамият ҳаёти акс этган....

Бугунги газеталарни ўқинг...

ЎзА