Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:14 / 2024-05-01

“Янги Ўзбекистон”да эълон қилинган “Катта сармоя – мустаҳкам ҳамкорлик. Йирик анжуман меҳмонларни кутиб олишга тайёр” саҳифаси III Тошкент халқаро инвестиция форуми, унга тайёргарлик жараёнлари ҳақида. “Урс УНКАУФ: “Германия компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли барқарор иқтисодий шерик сифатида қарайди” саҳифасида ҳам сўз 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форуми ва унинг аҳамияти ҳақида боради. Ўзбекистонлик футболчиларнинг тарихда илк бор олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани, шу муносабат билан Президентимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига йўллаган табригига муносабат акс этган “Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида йўлга чиқдик” саҳифасидаги дил изҳорларидан кўнгил тўлқинланади. Газета мухбири Боборавшан Ғозиддиновнинг “Уй қуришдан олдин иситишни ўйлайлик. Энергиятежамкорлик иморат пойдеворидан бошланади” номли мақоласи юртдошларимизни қизиқтирадиган муҳим масалалар таҳлилига бағишланади. “Тупроқни бошқариш фермерларга нима беради?”, “Дала четидаги хазина”, “Одатий ҳолга айланаётган сув тошқинлари”, “Вайнлар, челленжлар руҳий қуввати ёхуд мафкурани ўзгартириш, фикрни улғайтириш фурсати” каби мақолаларда тараққиёт поғоналарида инсон ва жамият манзаралари акс этган. 

“Халқ сўзи”да бир қатор муҳим, жиддий саҳифа, мақолалар эълон қилинган. “Ер юзининг сайқали Самарқанд – ЮНЕСКО конференцияси учун муносиб шаҳар” саҳифаси, айниқса, эътиборли. “Ўзбекистон – Жанубий Корея: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади”, “Гўзаллик ва санъат байрами”, “Инсонпарварлик тамойили ва халқимиз манфаатлари асоси”, “Янги Ўзбекистон Конституциясини ҳаётга татбиқ этишда парламентнинг ўрни ва роли”, “Божхонадаги айрим ҳолатлар тадбиркорларга қийинчилик туғдирмоқда”, “Ноширлик ва матбаачилик фаолиятидан аҳоли розими?” каби мақолалар ўқувчини бефарқ қолдирмайдиган муҳим масалалар таҳлилига бағишлангани билан қизиқ.

“Oʻzbekiston ovozi” “Янгиланган Конституция билан бир йил” номли катта саҳифа билан бошланади. Янгиланган Бош Қомусимизга бир йил бўлди. Хўш, ҳаётимизда нималар ўзгарди? Саҳифа билан танишар экансиз, сиз ушбу саволни ўзингизга ҳам бериб кўрасиз... “Оптимистик ва ҳаётий таклифлар”, “Олдинги ҳоким”, “Товар ва харид кунда зарур” каби мақолаларда ҳаётий масалалар кўтарилган. Газета мухбири Тоштемир Худойқуловнинг “Харажатлар ва инфляция: Хавотирлар ўринлими?” мақоласи кўпчиликнинг бирдек қизиқтираётган жиддий мавзуда. Мақолани, албатта, ўқинг. “Болаларда кўз саратони: аломатлар ва сабаблар” номли суҳбат ҳам долзарб. Унда шундай маълумотлар бор: “Яқинда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда болалар ўртасида кўз саратони билан касалланиш ҳолати кескин кўпайганига доир хабарлар тарқалди. Болаларнинг қўл телефонлари билан кўп вақт ўтказаётгани бунга сабаб қилиб келтирилди. Айтилишича, замонавий гаджетлар кўз нурига асоратли таъсир кўрсатиб, охир-оқибат кўз саратонидек оғир хасталикка олиб келиш эҳтимоли мавжуд. Хўш, вазият ҳақиқатан ҳам шундайми?”. Суҳбатда ушбу саволларга аниқ жавоблар бор.

“Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги, “Мутолаа – кутубхоналарга туҳфа”, “Биз интилишдан тўхтамаймиз”, “Кўкдалада тарвуз пишди!”, “Ёшлар кўпроқ кимга суянмоқда?”, “Дарсга келмаса ҳам, ошга келди...” каби мақолаларда ёшлар, жамият ҳаёти акс этган....

Бугунги газеталарни ўқинг...

ЎзА