—
“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 апрель куни Жиззах вилоятига бошланган сафари тафсилотларига бағишланган катта саҳифа эълон қилинган. “Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш ва саноат ривожига хизмат қиладиган лойҳаларни шижоатли ёшлар билан амалга оширамиз” саҳифасида давлат раҳбарининг саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, янги корхоналар қурилишига старт бериш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари таҳлили ўз аксини топган. Газетада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган. “Саховат, эзгулик ва поклик байрами”, “Ўзбекистон ва Қозоғистон: иқтисодий ҳамкорлик кўлами ҳам, имкониятлари ҳам катта”, “Ҳар бир кўчатнинг нархи ва қиймати бор”, “Фақат экиш билан иш битмайди”, “Бу Ватанда азиз ҳар жон, ҳар инсон”, “Ҳамма ҳикмат оддийликда”, “Амир Темур ва темурийларнинг бунёдкорлик ишлари” каби мақолаларда ватандошларимиз руҳиятидаги кўтаринки кайфият, Рамазон ҳайити ва кўклам нафаси, қардошлик ва ҳамкорлик ришталари, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон ҳақида сўз боради.
“Халқ сўзи”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 апрель куни Жиззах вилоятига бошланган сафари тафсилотларига бағишланган “Жиззах вилояти автомобилсозлик жадал ривожланаётган ҳудудга айланмоқда” номли катта саҳифа эълон қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан “Жазо муддатин ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони билан танишасиз. Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадовнинг Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан эълон қилган “Адолатни шиор тутган буюк ҳукмдор” мақоласини, албатта, ўқинг. У шундай сатрлар билан бошланади: “Буюк аждодимизнинг шонли тарихи етти асрки, унитилмайди, ҳамон ўз қудрати билан ўтмишдан садо беради. Зотан, 40 га яқин давлатларни яхлит салтанатга айлантирган Соҳибқироннинг башарият олдидаги хизмати беқиёс”. Россия мусулмонлари диний жамоаси раҳбари, Москва муфтийси Альбир Кргановнинг “Ўзбек заминининг ҳикматли жозибаси” мақоласи, айниқса, эътиборли. Унинг ушбу дил сўзлари диққатни тортади: “... муқаддас динимизнинг ривож топган, гуллаб-яшнаган масканлари ҳамиша эъзозли саналади. Дунёнинг жўғрофий харитасидан уларни излагудек бўлсангиз, Ўзбекистон заминида нигоҳингиз тўхтайди. Нега?”. Москва муфтийси Альбир Кргановнинг эътирофларини, албатта, ўқинг.
Бугунги газеталарни ўқинг.
ЎзА