Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
13:41 / 2024-03-26

_

“Янги Ўзбекистон” –  “Халқимизнинг фаровон яшаши учун шароит яратиш Янги Ўзбекистон сиёсатининг асосий пойдеворидир” саҳифаси билан бошланади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 март куни Наманган вилоятида бошланган сафарининг биринчи куни тафсилотлари хусусида сўз боради. “Олтин қўллар олтин манзиллар яратмоқда”, “Сервис давлат” бюрократияга тўла барҳам берадими?”, “Эркин бозор, инновацион услуб, шартномавий кафолатлар”, “Ҳам ерга, ҳам чўнтакка фойда”, “Ҳеч ким тақдир ҳукмига ташлаб қўйилмаган”, “Иқтисодиёт ва маънавият тараққиётнинг икки қаноти” каби мақола, саҳифаларда бугунги жамият манзаралари, янгиликлар, ислоҳотлар жараёни, янгиланаётган Ўзбекистон ютуқлари акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 март куни Наманган вилоятида бошланган сафари тафсилотлари акс этган саҳифа эълон қилинган. Газетадан жой олган “Делегациямиз Праламентлараро Иттифоқнинг 148- ассамблеясида иштирок этмоқда”, “Конструктив фикрлар, асосли таклифлар” каби саҳифалар муҳимлиги билан эътиборли. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбековнинг “Ифторлик – савоби улкан амал” мақоласида Рамазон ойи фазилатлари, хусусан, 25 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан республикамизнинг барча ҳудудларида ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўплаб рўзадору эҳтиёжмандлар, нуроний отахон-онахонлар, дуогўй мўйсафидларнинг кўнгли олингани ҳақида сўз боради. “Оқкўнгил ва бунёдкор халқимизнинг қалб кўзгуси” саҳифасида эса  юртимиз ҳукмрон бўлиб турган Наврўзи олам шукуҳи, юртдошларимизнинг дил сўзлари акс этган.

“Ishonch” одатдагидек, “Кун нафаси” – ахборотлар саҳифаси билан бошланади. Газета мухбири Холида Эгамбердиеванинг “Кўҳинур” янада кўркамлашди” мақоласида Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кўҳинур” санаторийсида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 180 ўринли маданий-маърифий тадбирларга мўлжалланган фаоллар зали ва ёпиқ сув ҳавзаси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилади. “Янгиер”да янги иншоот” мақоласида ҳам Янгиер шаҳридаги “Янгиер” сиҳатгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ёпиқ сузиш ҳавзаси бунёд этилгани айтилади. Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг “Рамазон илҳомлари” рукнида берилган “Хуш кўришайлик” шеъри эзгу ният, дуо бўлиб янграйди:

Ўттиз кунлик рўза – Ҳақ ҳукми асли,

Ихлос-ла тутмоққа чин киришайлик.

Дуодан дур олар одамзот насли,

Ҳайит намозида хуш кўришайлик...

“Яшил тараққиёт” тимолидаги тамаддун”, “Ўлсам, айрилмасман қучоқларингдан...” каби мақолаларда Юрт тараққиёти, Ватанга бўлган муҳаббат туйғулари акс этган...

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА