“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташриф билан Сакт-Петербург шаҳрига етиб боргани тўғрисида хабар беради. Давлат раҳбарининг 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишига оид шарҳ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари билан танишасиз.
“Президент совғаси” карвони болаларга қувонч улашиш учун йўлга тушди” саҳифаси, айниқса, эътиборли. “Маънавий тараққиёт сабоқлари” мақоласида газета бош муҳаррири Салим Дониёровнинг давлатимиз раҳбари раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 22 декабрь куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишдан кейинги ўйлари билан танишасиз. “Глобал иқлим таҳдидлари”, “Пенсия тизимини рақамлаштириш”, “Вертолёт дрон, ўзи ўчиб ёнадиган насос қурилма”, “Миллатни тирик, уйғоқ сўз тарбиялайди”, “Эртага кеч бўлади”, “Инсон қалбига ишонч ва умид руҳи” каби мақолаларда бугунги инсон ва жамият манзаралари акс этган.
“Халқ сўзи” ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташриф билан Сакт-Петербург шаҳрига етиб боргани тўғрисида хабар беради. Давлат раҳбарининг 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилиш тафсилотлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”, “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунлари эълон қилинган. Ўзбекистон ва МДҲ муносабатлари, Самарқандда бошланган шахмат бўйича жаҳон чемпионати, Сенат ва Қонунчилик палатаси фракцияларида бўлиб ўтган йиғилишларга бағишланган саҳифалар муҳим масалаларга бағишлангани билан газетхон эътиборидан четда қолмайди.
Бугунги газеталарни ўқинг.
ЎзА