English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:56 / 2023-12-19

-

“Янги Ўзбекистон”да 18 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Ҳудудларда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор” тафсилотлари, шунингдек, 19 декабрь куни Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг юртимизга амалий ташриф билан келиши ҳақида хабар берилган. “Ўзбекистон – Қатар: кўп қиррали ҳамкорликни барқарор ривожлантириш сари навбатдаги қадам” саҳифасида Қатар Амирининг Тошкентда Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида иштирок этиши, ушбу тадбир МДҲ мамлакатлари ҳудудида биринчи марта ўтаказилаётгани ҳақида сўз боради. “Эркин бозорга ўтиш пахта етиштирувчиларга қулайликлар яратмоқда”, “Минтақа чарм саноати хаби” каби мақолаларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва саноатида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборнинг “Жадидчиликни нега ва қандай ўрганишимиз керак?” мақоласини, албатта, ўқинг. Савол туғилади: жадидчилик бизда қай даражада ўрганилди ва бугунги кунда мутахассислар олдида ечимини кутаётган яна қандай долзарб муаммолар бор? Маърифатпарвар жадидлар адабий-илмий меросини қай мавзулар кесимида ва қай мезонлар асосида тадқиқ қилиш зарур? Уларнинг қайси ғояларидан бугунги авлод тарбиясида фойдаланиш керак?.. Мақолани ўқиб, ушбу саволларга жавоб оласиз. “Ҳисобот учун эмас, сифат учун хизмат қилади”, “Феруза муаллима қанча маош олади?” каби мақолаларда бугунги жамият манзаралари, инсон ютуқлари акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам 18 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ҳудудларда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор тафсилотлари, 19 декабрь куни Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг юртимизга амалий ташриф билан келиши ҳақида хабар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни эълон қилинган. “Фарғонада етиштирилган 250 тонна узум Нью-Йоркка етказилади” номли хабар шундай бошланади: “...ноябрь ойи бошида Нью-Йорк шаҳрига Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан тажриба тариқасида етказилган бир тонна узумнинг барчаси маҳаллий аҳоли томонидан икки кунда харид қилинди...”. Деҳқоннинг меҳнати ерда қолмайди. Интеллектуал салоҳиятли, қатъий позицияга эга ёшлар, коррупцияга қарши курашишдаги ҳамкорлик, уйғониш маърифати, иқтисодий юксалиш барометри каби мавзулар таҳлил қилинган мақолалар ҳам ўқувчилар эътиборидан четда қолмайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА