Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:43 / 2023-11-24

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикасига амалий ташрифи бошлангани тўғрисида хабар берилади. Газетада бир қанча таҳлилий мақолалар эълон қилинган. “Барча амалдорлар – халқ хизматкорлари”, “Болаларга ғамхўрлик ва эътибор”, “Қуёшни тонгда далада кутиб олиб, шу ердан кузатиб қўйишади”, “Сув – муқобили йўқ ресурс”, “Янгиланаётган тушунча ва қарашлар” каби мақолалар шулар жумласидан бўлиб, уларда бугунги куннинг муҳим масалалари таҳилилини кўриш мумкин.

“Халқ сўзи”да эълон қилинган бир қатор мақолалар ўҳам қувчи эътиборида бўлади. “ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43- сессияси Самарқандда ўзказилади” номли мақолада ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида ушбу нуфузли тузилманинг навбатдаги 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарор ҳақида сўз боради. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюннинг юртимиздаги ислоҳотларни юқори баҳолагани билан боғлиқ саҳифа ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати”, “Ўзбекистон – бизнесни ривожлантириш учун жуда ишончли мамлакат” каби мақолаларда ютуқлар, инсон ва ўзгараётган жамият манзаралари акс этган. 

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati”да Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллигига бағишланган “Академик шоирнинг тун билан тонги” мақоласини, албатта, мутолаа қилинг. Ўзбекистон халқ шоири Ҳусниддин Шариповнинг “Даҳолар келгай” шеъридан кўнгил қувват олади. Шеърда шундай даъват бор:

Қулаб тоғлар, ғанимлар ғойиб,

Бу йўлдан ҳам ўтармиз ғолиб.

Агар юрсанг ҳаётдан нолиб,

Самоватдан садолар келгай:

“Иймонингни авайлаб, Инсон,

Этар бўлсанг муҳаббат эҳсон,

Насибангдир ҳалол, тотли нон

Ва ҳаққинга дуолар келгай!”

Гўзал Бегимнинг “Дон Кихотга мактуб”и, Холмўмин Ёдгоров, Дилноза Абдиназарова, Шаҳло Шукрулло қизининг шеърларини ўқиб, сўз таъмини ҳис қиласиз. Филология фанлари доктори Абдураҳмон Пиримқуловнинг “Таҳлил зўр, бироқ...” ҳам эътиборли. 

Adolat”да  бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинган. “Тошкент шаҳрида реновациянинг мустаҳкам қонунчилик асослари бўлмагунча унинг асосида янги қурилишларни амалга оширмаслик тарафдоримиз” номли мақолада  “Адолат” социал-демократик партияси фаолларининг Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “2024 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан, янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларни қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасига расмий муносабати акс этган. “Бор меҳримиз сенга, болажон!”, “Кўнгил обод бўлса” мақолаларида инсон ва жамият манзалари акс этган. “Шармандага шаҳар кенг экан. Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими қачон ишга тушади?” мақоласида кўтарилган масала долзарблиги билан эътибордан четда қолмайди. Мақолани, албатта, ўқинг. “Диққат марказимизда яна ўқитувчи ва ўқувчи...” мақоласида ҳам жиддий масалага мурожаат қилинган. Мақолада шундай саволларга дуч келасиз: “Ўқитувчи деган муҳтарам зот аслида ўқувчига таълим беришга масъулми ёки тарбия беришгами? Ўқувчи билим олиш учун ўқитувчини излаб келиши керакми ёки ўқитувчи билим бериш учун ўқувчини излаб бориши керакми?” ... Хуллас, газетани ўқинг.

“Vatanparvar”даги “Ватанпарварлар” боғи  фойдаланишга топширилди” мақоласида Термиз шаҳрида “Ватанпарвар” ҳарбий-ватанпарварлик боғи фойдаланишга топширилгани ҳақида сўз боради. “Чўл бағрида тунги машғулот”, “Жасур ўғлон ҳақида уч ҳикоя”, “Мозийга қайтиб”, Темур ва темурийлар қўшинида ҳарбий кадрлар”, “Бобур шахсиятида жанг фалсафаси”, Устозлар улуғи, закоси китоб”, “Ватан деган кам бўлмас!” каби  мақолаларда ҳаётга, Ватанга бўлган самимий муҳаббат борлигини ҳис этиб турасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзA