Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:51 / 2023-11-07

_

“Янги Ўзбекистон”да жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган. “ИҲТнинг Тошкент саммити: кенг минтақага тегишли муаммоларни ҳал қилишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун янги майдон” саҳифаси ҳам илк бор юртимизда бўлиб ўтадиган ушбу саммит ҳақида. Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1985 йили Теҳронда (Эрон) ташкил топган минтақавий давлатлараро тузилма бўлиб, Ўзбекистон 1992 йил ноябрь ойида мазкур ташкилотга аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистоннинг Туркий давлат  ташкилотидаги ўрни, Ўзбекистон – Франция алоқаларига бағишланган саҳифалар ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. “Ишсизликдан холи ҳудудга айланаётган Фарғона”, қишлоқ хўжалигида кузатилаётган туб ўзгаришларга бағишланган “Қишлоқ хўжалиги ва қўшимча қиймат занжири”, “Электрон ҳукумат”дан “Рақамли ҳукумат”га мақолаларида бугунги кун манзаралари акс этган. “Ҳар томчида ҳаёт акси” саҳифасида 2024-2026 йилларда республикамизда 1 миллион 100 минг фуқаро илк бор ичимлик сув билан таъминланиши ҳақида сўз боради. “Калаванинг йипи топилгани сари...” саҳифасини, албатта, ўқинг. Энг катта ислоҳот одам қалбидан, тафаккуридан бошланишига амин бўласиз.

“Халқ сўзи”да ҳам жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган. “Ўзбекистон Президентининг халқпарвар сиёсати дунё эътиборида”, “Учинчи Ренессанс пойдевори. Унинг асосий бунёдкори кимлар?”, “Глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлаклари ривожланади”, “2024 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ҳамда ҳукумат ҳисоботи кўриб чиқилди”, “Халқимизнинг садоқатли фарзанди” каби мақолалар ҳам газетхон эътиборидан четда қолмайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА