Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:53 / 2023-10-27

Вақтли матбуотни кузатиб, оммавий ахборот воситалари ҳаётнинг кўзгусига айланиб бораётганини ҳис этиб турасиз.

“Янги Ўзбекистон”да мамлакат ҳаёти, халқаро алоқаларга оид муҳим янгиликлар эълон қилинган. 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошановни қабул қилгани ҳақидаги хабар, давлат раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимотга оид шарҳ эълон қилинган. “Бугун талабани шунчаки ушлаб ўтиролмайсиз...” мақоласи муҳим масала таҳлилига бағишланади. “Талабани мутахассисликка қизиқтириш учун анъанавий ўқув тарзидан фарқли ўлароқ, бошқача йўл тутиш керак” дея бошланади мақола... “Президентимиз ташрифидан сўнг” рукнида берилган “Янги марралар, келгуси режалар белгиланди”, “Жамиятимизнинг янги қиёфаси” рукнида берилган “Икки эҳтиёж” ва “Уч кафолат” тамойили ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш билан қўр олади” мақолалари, таниқли ёзувчи Ҳаким Сатторийнинг Чингиз Айтматов асари қаҳрамони билан боғлиқ “Акбарами ёки Оқбарра?!” номли мулоҳазалари ва “Фарғонага уч миллион сайёҳ ташриф буюради” номли саҳифа ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. 

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим расмий хабар, шарҳ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни эълон қилинган. “Ўзбекистон – Қозоғистон: ўзаро ишончли муносабатлар янада мустаҳкамланади” саҳифаси, “Қашқадарё – улкан ўзгаришлар арафасида”, “Дунё эътирофидаги санъат анжумани”, “Умумий юксалиш истиқболларини белгилаб берган ҳаётий ташаббуслар”, “Параосиё ўйинлари ўзбек спортчиларининг ёрқин ғалабаларига бой бўлмоқда” каби мақолаларда Янги Ўзбекистон, жамият ва инсон, иродали ғалабалар, ютуқлар акс этган.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасининг бугунги сони ранг-баранг. Таниқли ёзувчи Шойим Бўтаевнинг “Чўнг тош воқеаси”,  филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборнинг “Мен шеър айтсам, бу ҳаёт яна шаън ҳаёт бўлгай...” мақолалари, газета бош муҳаррири Ҳумоюн Акбарнинг Асқар Айтматов билан суҳбати, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Алининг шеърлари, Абдужалол Раҳимнинг “Тоғнинг емирилиши” номли ҳикояси кўнгиллардан жой олади.

Adolat”нинг бугунги сонида бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинган. “Янгиланишлар нафасидан яшнаётган воҳа”, “Онкология соҳасидаги ислоҳотлар” каби мақолалар эътиборли. “Блогер ниқобидаги фирибгар”, “Дори-дармонлар савдоси талаб даражасидами?”, “Ҳуқуқингизни билкасизми?” саҳифалардаги саволлар юкини қалбингизда ҳис этиб турасиз.  Устоз журналист Камол Матёқубовнинг “Термизийнинг ҳадисшуносликда яратган илмий асослари”, “Маҳалла кутубхонасига беш юзта китоб совға қилинди” каби мақолаларда зарур маълумотлар, ибрат бор, албатта, ўқинг.

“Vatanparvar” ўқувчи – газетхон қалбига хитоб қилади. “Ҳушёрмиз, сергакмиз ҳар лаҳза, ҳар он!”, “Энг кучли аёллар беллашди”,  “Мингбой додхоҳ ким эди?”, “Бобур Мирзо “Панипат”да қандай зафар қучган эди?”, “Табиатни асрасак, келажакни асраган бўламиз” каби мақолалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат борлигига гувоҳ бўласиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.   

А.Нарзуллоев, ЎзА