Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:49 / 2023-09-18

“Янги Ўзбекистон”да Президент Шавкат Мирзиёевнинг 17 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб боргани тўғрисидаги хабар эълон қилинган. 

“Ўзбекистон – БМТ: Умумий барқарор ривожланишни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик” саҳифаси Ўзбекистон ва ташқи дунё алоқаларига, унинг бугуни ва эртасига бағишланади. Шунингдек, газетада “Ўзбекистон – 2030” стратегияси халқ муаллифлигидаги ҳужжат”, “Энди йўл яқин, сарф-харажат кам ёхуд 103 – ҳудуд ва масофа танламайди”, “Ўзбек адабиётининг дунё ўқисин!”, “Орзу-ниятларга муносиб...”, “Италияда тўкилган кўз ёш” ва “Беруний даҳосига таъзим” каби мақолалар мазмун-моҳияти билан бугунги кун одамлари ва бугунги жамиятдаги ижобий ўзгаришлар, кўтаринки руҳни ўзида акс этиб туради.

“Халқ сўзи”да ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг 17 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб боргани тўғрисидаги хабар эълон қилинган. Газетада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи арафасида Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Америка биснес форумига бағишланган “Ўзбекистон – АҚШ бизнес форумида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди” саҳифаси ҳам ўқувчи этиборидан четда қолмайди. “Ўзбекистон – БМТ: Умумий барқарор ривожланишни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик”, “Глобал муаммолар биргаликда бартараф қилиниши лозим”, “Келгуси вазифаларни акс эттирган муҳим дастур”, “Миграция: халқаро алоқалар янада кенгайтирилади” каби мақолаларда халқаро ҳамкорлик, мушоҳада, жамият ҳаётининг ҳар бир соҳаси  бўйича бошланган ислоҳотларга муносабат акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА