Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:44 / 2023-09-08

_

“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7 сентябрь куни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги  делегация ҳамда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилгани тўғрисидаги хабар – шарҳ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига табриги эълон қилинган. Самарқандда ўтаётган халқаро анжуман фаолиятига бағишланган “Озиқ-овқат хавфсизлиги: биргаликда ҳал этиладиган долзарб масала” саҳифаси ҳам ўқувчи учун қизиқ. Газетада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати ҳам эълон қилинган. “Чет ўлканинг гулзоридан чўпу хасли ерим яхши...” мақоласи Президентимизнинг Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувида айтган гаплари билан бошланади: “Мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон десак, тўғри бўлади. Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак”. Мақолани ўқинг. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййиднинг “Ўша жонман, ўша қонман ва ўша шонман”, Отажон Норовнинг Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Эшигингдан ўтирман бир кун” мақолаларини зўр қизиқиш билан ўқийсиз. 

 “Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7 сентябрь куни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги  делегация ҳамда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилгани тўғрисидаги хабар – шарҳ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига табриги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни билан танишасиз. “Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас”, “Миранда қоидаси” барча билиш шарт бўлган ташаббус”, шунингдек, шоир ва таржимон Асрор Мўминнинг атоқли авар шоири Расул Ҳамзатов ҳаёт йўли, ижодига бағишланган “Сизлар – буюк шоир Алишер Навоийнинг ворисларисиз” мақоласини ўтказиб юборманг, улуғ шоир эътирофларини қалбингизда ҳис қилинг.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетаси  таниқли шоир Рустам Мусурмоннинг Усмон Носирнинг 110 йиллигига бағишланган “Абадий ёд эрур асли адабиётинг...” мақоласи билан бошланади. Расул Ҳамзатовнинг “Она тилим” шеъри юракларда акс садо беради. Ўктам Мирзаёр, Рустам Мирвоҳиднинг шеърлари, Азиз Норқуловнинг “Полковнингнинг армони” ҳикояси, таниқли шоир Чоршаъмнинг “Рауф Парфи суҳбатлари” эссеси, Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовнинг “Қалбим каъбаси битиклари” кўнгил кечинмалари  мароқ билан ўқилади.

Adolat”да  эълон қилинган тарих фанлари доктори, профессор Ашраф Аҳмедовнинг Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган “Улуғ алломанинг мангулик тафаккури” мақоласини, албатта, ўқинг. “Янги қонун кучга кирди” мақоласи ҳам эътиборли. Мақола “... алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда истеъмол қилиш мосламаларининг реализация қилинишини рад этиши шарт бўлади...” деган эслатма билан бошланади. “Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинсин!..” мақоласи  кўпчиликни ибратга чорлайди. Профессор Бахтиёр Каримовнинг “Абдулла Орипров” бадиий фильми жамоатчилик муҳокамасида мақоласи алоҳида қизиқиш, эътибор билан ўқилади.

“Vatanparvar”даги “Юрт сарҳадлари ишончли қўлларда” саҳифаси эътиборли. “Ҳарбий мерос концепцияси зарур”, “Бахмалда ёшлар ва қўмондон”, “Жалолиддин Мангуберди – жасорат ва шижоат мактаби”, “Бузғунчи ғояларнинг ёшлар онгига таъсири” каби ўнлаб мақолаларда ҳаётга, Ватанга бўлган самимий муҳаббат борлигини ҳис этиб турасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА