Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда...
09:42 / 2023-08-28

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккита – “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттизикки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари эълон қилинган.

Шунингдек, газетадан “Гендер тенглик таълим дастурларида ҳам ўз аксини топиши лозим!”, “Бу касбни аёллар ҳам эгаллай олади”, “Тадбиркор қонунан иш олиб борса ошиғи олчи, ҳеч ким йўлини қайтармайди” каби куннинг муҳим масалаларига бағишланган мақолалар ўрин олган.

“Машҳурлар қишлоғимизга келди” саҳифаси “Маънавият фестивали” доирасида пойтахтдан Фарғона вилоятига ташриф буюрган бир гуруҳ таниқли олим, адабиёт ва санъат намояндаларининг маҳалла, корхона ва ташкилотларда  ўтаётган мулоқотлари, маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида. Филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султонмурод Олимнинг “Бобур ҳаёти, эътиқоди ва ижодида тасаввуф” мақоласи ўқувчи тасаввурини янги маълумотлар билан бойитади. Умри жангу жадалларда ўтган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида муаллиф: “Шоҳ ва шоир шахсий ҳаёти, эътиқоди ва ижодини тасаввуфдан айри тасаввур қилиш, тушуниш ва тушунтиришнинг асло иложи йўқ” дея ёзади...

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттизикки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари эълон қилинган. “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” рукнида берилган “Маънавият, маърифат, эзгулик зиёси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётий ифодаси”, “Жиноятчиликка қарши курашиш кенг жамоатчиликнинг ҳам вазифаси”, “Ўзбекистон ёлғиз ва болалар билан саёҳат қилиш учун энг хавфсиз жой” каби мақолалар ҳам жиддий ва муҳим масалларга бағишлангани билан эътибордан четда қолмайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА