Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда...
09:26 / 2023-08-18

“Янги Ўзбекистон”да 17август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилгани тўғрисидаги хабар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши билан танишасиз.

“Бир йўла икки рейтингда кўтарилиш” саҳифаси ўқувчини хурсанд қилади. Унда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингда мамлакатимиз 8 поғона кўтарилган бўлса, Open Data Inventory (ODIN)нинг очиқ маълумотлар кўрсаткичлари бўйича жаҳонда иккинчи, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллагани ҳақида сўз боради. “Озод кунлар шукронаси”, “Масофавий божхона назорати тизими”, “Маннон Уйғур яратган мактаб” мақолалариҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим расмий хабар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган. “Дунё нигоҳи” рукнида Марказий Осиё бўйича россиялик эксперт Андрей Зкахватовнинг “Ўзбекистоннинг кенг кўламли ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда” мақоласи Россиянинг “Московский комсомолец” газетасида эълон қилингани, унда муаллиф Ўзбекистон ташаббуслари халқаро майдонда хорижий давлатлар раҳбарлари томонидан ҳам юксак баҳоланаётганини қайд этган. “Тадбиркорлик –  юртимиз тараққиётининг асосий драйвери” саҳифасида давлат раҳбари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқот арафасида тадбиркорларнинг дил сўзлари ўрин олган.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” Чўлпоннинг  машҳур “Созим” шеъри билан бошланади. Таниқли шоир Салим Ашурнинг “Дунёнинг ҳар еридан Низомий ва Навоий кўринур...”  мақоласи, Тўлан Низом, Гулбаҳор Саид Ғанининг шеърлари, Ҳаким Сатторийнинг “Учовлон” номли ҳикояси, Манзар Абдулхайрнинг атоқли шоир Рауф Парфи ижодига бағишланган “Хайр энди, шеъриятга кўмилган ҳаёт...”, Нодира Янгибоеванинг Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг бир ҳикояси таҳлилига бағишланган “Бадиий ечим” мақолалари мутолаасидан руҳингиз ором олади.

Adolat”да эълон қилинган “Ибрат номидаги институт қурилиши бошланди” мақоласи эътиборли. “Катта ўзгаришлар ва янги ташаббуслар” мақоласида давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига қилган сафари ва ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабат акс этган. “Келгуси 7 йилда сув ишлатиш самарадорлиги 25 фоизга оширилади”, “Ов”га чиққан учовлон”, “Уйғоқ хотиралар” мақолалари, шунингдек, Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматлари қизиқиш билан ўқилади.

“Vatanparvar”даги “Юксак парвозлар заминдан бошланади” мақоласи эътиборли.  “Илмдан бошқа нажот йўқ”,  “Одил судлов органи”, “Адолат ягона”, “Китобларда ёзилмайдиган ўзбекона тарбия”, “Ахлоқий омилнинг роли” каби ўнлаб мақолаларда ҳаётга, Ватанга бўлган самимий муҳаббат борлигини ҳис этасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

                                                                                      А.Нарзуллоев, ЎзА