Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:15 / 2023-07-18

_

“Янги Ўзбекистон”да  18-19 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиши, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматида иштирок этиши тўғрисидаги хабарлар эълон қилинган. “Ислоҳотлар руҳи ва шукуҳи жамиятимизнинг янги қиёфаси учун асос бўлмоқда” саҳифаси, айниқса, эътиборли. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқидан кейинги ўйлар акс этган. “Ташаббусли бюджет” рукнида берилган “Ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади” саҳифаси, “Олисларда ҳам юрт билан биргамиз”, “Халқим деган инсонни эл-юрт доим қўллайди” каби мақолаларда бугунги кун одамлари, уларнинг эзгу ният, ташвишлари акс этган. “Исрофгарчилик – тўкинликка хиёнат”, “Онам бизга орзу қилишни ўргатган”,  “Оксфордга етаклаган орзу” каби мақолаларда ибрат, мақсад йўлида интилишга чорлов, даъват бор.

“Халқ сўзи”да ҳам 18-19 июль кунлари давлат раҳбарининг Саудия Арабистонига  бўладиган амалий ташрифига оид хабарлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўрисида”ги қонунлари билан танишасиз. “Илгари сурилган ташаббуслар халқимиз фаровонлигига хизмат қилади”, “Ўзбекистон етакчисининг сайловдаги мутлақ ғалабаси Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича таклиф қилинган стратегиянинг аҳоли томонидан оммавий қўллаб-қувватланишини ифодалайди”, шунингдек, “Эзгулик ва маърифат курашчиси” саҳифалари жиддий ва муҳим масалларга бағишлангани билан эътиборли.

“Ishonch”да  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 10-мажлиси бўлиб ўтгани тўғрисида “Долзарб масалалар муҳокамаси” номли мақола эълон қилинган. “27 йиллик таътил пуллари ундириб берилди”, “Мен яна ишимга қайтдим” каби мақолалар, “Булунғур сув омбори: қурилишдаги қинғирликлар туфайли муаммолар гирдобида қолган Пахтабоши қишлоғи аҳли дардини кимга айтишни билмаяпти”, “Гап қандай асосда ўқишда эмас... ёхуд супер-контрактнинг бекор қилиниши таълим соҳасидаги муаммога ечим бўла оладими?” каби мақолаларда кўтарилган масала, муаммолар газетхон учун ҳам қизиқ. “Кун нафаси” ва  “Оламда бугун...” саҳифалари орқали дунёда юз бераётган воқеалардан воқиф бўласиз. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА