Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
14:46 / 2023-07-14

_

“Янги Ўзбекистон”да мамлакат ва халқаро алоқаларга оид муҳим хабарлар эълон қилинган. 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Фуат Октай бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани, Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриги эълон қилинган. Закаийлик санъати, ижтимоий мўлжал ва маънавий идеал, заминимиз саховати ва миришкорлар шиддати, таълим ва талаба, илмий тадқиқот, шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг “Бир мақсад йўлида бирлашган халқмиз” шеъри, адабиётшунос Султонмурод Олимнинг “Бобурнома” итальян тилида ёхуд Ғарбнинг Шарққа тавба-тазарруси” мақоласи ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. 

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим расмий хабар – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Фуат Октай бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани, Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриги эълон қилинган. Хитойнинг инглиз тилида нашр бўладиган йирик газетаси – “Global Times”да 9 июль куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови якунига бағишланган мақола эълон қилингани, “Депутатларнинг саволларига қишлоқ хўжалиги вазири жавоб берди”, “Хавфсизлик соҳасида Марказий Осиё биринчи форуми”, “Қардош давлатлар ўртасидаги муносабатлар сифат ва мазмун жиҳатдан юқори босқичга кўтарилади” каби мақолаларда жамият ва инсон,  қардошлик ва дўстлик туйғулари тантанаси акс этган.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган. Устоз Абдулла Ориповнинг “Ватан” шеъри, адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг “Армону афсуслар диёрининг фуқаросинга эҳтиром”, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Халқимиз биздан рози бўлсин” дилномаси газетхон эътиборидан четда қолмайди. Замира Рўзиева, Аъзам Раҳимнинг шеърлари, Оллоёр ва Маъмура Тўраеванинг ҳикоялари мароқ билан ўқилади. 

Adolat”да “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари бўйича брифинг” номли саҳифа эълон қилинган. “Етказилган зарар қопланди. Аммо...”, “Ҳамма бир хил тушуниши ва қўллаши зарур ёхуд ОАВга оид қонунларни ким шарҳлайди?”, шунингдек, “Кашта сабаб топилган бахт” саҳифаси ўқувчи учун қизиқ бўлиши мумкин...

“Vatanparvar”даги “Ватан – улуғ, бурч – муқаддас!” мақоласи эътиборли.  “Янгича қараш, янгича ёндашув”,  “Асил ўғлонлар сафида”, “Амир Олимхоннинг таълимий ислоҳотлари”,  “Озодлик фронтидаги жадидлар”, ”Китобга ошно ёшлар”, “Қатағон ўпқони” каби ўнлаб мақолаларда ҳаётга, Ватанга бўлган самимий муҳаббат борлигини ҳис этасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА