Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:56 / 2023-06-21

“Янги Ўзбекистон”да Президент сайловида муддатидан один овоз бериш 28 июньдан бошланиши тўғрисида Марказий сайлов комиссияси хабари билан танишасиз. Навқирон авлод вакиллари, таълимда финлар тажрибаси, фуқаролар давлатга электр энергияси сота бошлагани, давлат хизматчиси ва ОАВ муносабатларига оид мақолаларда тобора янгиланиб бораётган жамият манзаралари такс этган. Шоир Шодмонқул Саломнинг “Ватан манзумаси...” эссесидаги туғёнлар, “Янги Ўзбекистон” мухбири Нодир Маҳмудовнинг “Илдизлари туташ қадим маданият” мақоласидаги туйғулар ўқувчи қалбига кўчиб ўтади. “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беринг!” рукнидаги “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган мамлакат” саҳифасини, албатта, ўқинг...

“Халқ сўзи”да ҳам мамлакат ҳаётига оид муҳим хабар ва янгиликлар эълон қилинган. Сенат Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўрилган масалалар долзарблиги билан эътиборли. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Кўрдим бугун чеҳрангизда ишонч балқир” мақоласи, Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатовнинг “Тома-тома кўл бўлур, томмай қолса-чи?” номли таҳлил ва таққосга асосланган фикрлари акс этган саҳифани ҳам қизиқиш билан  ўқийсиз.

“Hurriyat”да бир қатор жиддий мақолалар эълон қилинган. “Орол денгизининг инқирози” номли ихчам мақола кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. “Қадим Чин юртига сафар”, “Самарқандга Нобель мукофоти соҳиби келди”, “Саводсизликка “LIKE” қўйманг!”, “Сўз эркинлиги ва маънавий жасорат”, “Таҳсил олаётган мактабингни унутма”, “Ғарбнинг Ҳиротида туғилган шоир” каби мақолаларда кўтарилган масала, мулоҳаза, мушоҳада, даъват, чорловлар садосини қалбингизда ҳис этасиз.

“Oʻzbekiston ovozi”нинг бугунги сони Ўзбекистон Президенти Сайлови жараёнларига бағишланади. “Президентликка номзод сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятов дастуридаги устувор мақсад”, “Тарғибот ишлари махсус шохобчаларда ҳам фаол олиб борилмоқда”, “Гулистон бино қилган гулистон”, “Биласизми? Донорлар қандай ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга?”, 2026 йилгача бир гектар ердан даромад 5 минг долларга етадими?” номли мақолаларда муҳим масалалар таҳлил қилинган, уларда ўқувчини ўзига тортадиган жиҳатлар кўп.

“Milliy tiklanish” газетасида  ҳам бир қатор жиддий мақолалар эълон қилинган. “Мақсадимиз хавфсиз ва тинчликсевар Ўзбекистон халқининг розилигига эришиш” саҳифаси, айниқса, эътиборли. “Байроғимизга оид янги қонун лойиҳаси кечиктирилмайди” мақоласи кўнгилга қувонч бағишлайди. “Шерзод Қудратхўжа ўз “КОМАНДА”сини экотарғибортга жалб этмоқчи” мақоласини ўқиб, экология бу – келажагимиз, эртамиз, унга ўзимиз масъулмиз, деган ғоянинг нечоғлик ростлигига амин бўласиз. “Беқарорлик энг катта душманимиз”, “Адабиёт дунёси”, “Ибн Сино қандай вафот этганди?” каби мақолалар ҳам эътибор билан ўқилади.

Бугунги газеталарни ўқинг.

 

А.Нарзуллоев, ЎзА