French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:18 / 2023-06-20

_

 “Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ТУРКСОЙ ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда ўтказилаётган маданият кунлари иштирокчиларига табриги эълон қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ҳамда “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари билан танишасиз. Туркий халқларни олтин кўприги, Ўзбекистон – Эрон саммити билан боғлиқ саҳифаларда Ўзбекистон ва ташқи дунё, ўзаро ҳамкорлик, дўстлик истиқболлари таҳлил қилинган.Таниқли шоир Ўроз Ҳайдарнинг “Миллат фидойилари” рукнида берилган “Абдулла Орипов ижодий феномени ёхуд мангуликнинг биллур тожи” мақоласида улуғ шоиримизга бўлган самимий ва беғараз муҳаббат акс этган. “Боқий энергиянинг беминнат манбаи”, “Қорақалпоқ туризми”, “Соғлом ҳаёт гарови” каби чуқур таҳлилга асосланган мақолалар ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккита қарори – “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ҳамда “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ТУРКСОЙ ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда ўтказилаётган маданият кунлари иштирокчиларига табриги, шунингдек, туркий халқларнинг олтин кўприги, Ўзбекистон – Қозоқистон муносабатлари билан боғлиқ саҳифа ҳам эътиборли. “ШҲТ Котибиятида Ўзбекистонда ўтказиладиган Президент сайловига бағишланган брифинг, ҳужжат лойиҳалари бўйича фракциялар позицияси, таълим сифати билан боғлиқ мақолаларда бугунги кун руҳи устувор. “Соғинч” саҳифасида атоқли шоир Абдували Қутбиддин шеърлари билан танишиб,  беназир шоиримизнинг эсга оласиз.

“Ishonch”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган. “Болаларни соғломлаштириш тизими такомиллаштирилади”, ”Қоқилганда суянчимиз бор”, “Демократиянинг муҳим шарти” мақолалари эътибор билан ўқилади. “Диққатга сазовор жойдаги “диққатга сазовор” манзаралар саҳифасида пойтахт марказидаги гавжум жойга эътиборсизлик ҳақида сўз боради. “Шифокорни “ёзувчи”га айлантираётган буруқ”, “Учинчи одам”, “Тақилмаган орденлар” каби мақолаларда мулоҳазалар, таъкид, инсон ва жамият, яхши инсонлар хотираси акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА