Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
12:07 / 2023-06-09

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси  президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасида давом этаётган расмий ташрифи билан боғлиқ катта саҳифа эълон қилинган. Сайлов – 2023, давлат дастури – амалда, қарор ва ижро, инсон қадри, ёз мавсуми  ва мулоҳаза рукнларида берилган мақола, саҳифаларда янгиланаётган юрт манзаралари, инсонга ғамхўрлик, имконият ва мулоҳазалар акс этган. “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Муродовага овоз беринг рукнида берилган “Бош мақсад – ҳуқуқий давлат барпо этиш, адолатли фуқаролик жамият қуриш” саҳифасини, албатта, ўқинг.

“Халқ сўзи”да эълон қилинган “Ўзбекистон ва Италия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди” саҳифаси муҳимлиги билан эътиборни тортади. Пекинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати, Ўзбекистон ва Россия парламентлараро алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги акс этган мақолалар долзарблиги билан ажралиб туради.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Не ерда бўлсанг, эй гул...”  номли мақоласи эълон қилинган. Унда олимнинг Бобур Мирзонинг туғилган жойи билан боғлиқ мулоҳазалари ўрин оган. Бобур Андижонда туғилганми ёки Ахсида?.. Мақолани, албатта, ўқинг. Муҳаммадамин Ҳожакбаров, Назокат Атақуловаларнинг шеърлари, атоқли шоир, адиб Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” асаридан берилган парча, Нурилла Чорининг “Бепоён даштда қулоч ёзиб...”, Қутлибека Раҳимбоеванинг “Покиза йўлнинг йўловчиси” мақолалари руҳингизга қувват бағишлайди.

Adolat”нинг бугунги сони тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларига бағишланади. Газетада эълон қилинган материаллар мутолаасидан “Адолат” СДП  бу муҳим сиёсий курашга жиддий киришганини кўришингиз мумкин. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

 

ЎзА