Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
12:29 / 2023-06-08

-

“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташриф билан Италияда бўлиб тургани тўғрисида хабар беради. “Ўзбекистон – Италия: кўп қиррали ишончли шериклик янада юқори босқичга кўтарилмоқда” саҳифаси икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланади. Италияда “Бобурнома” асарининг чоп этилиши, италиялик машҳур шоир Франческо Петрарканинг “Қўшиқлар китоби”нинг ўзбек тилидаги нашри ҳақидаги хабарларда жуғрофий жиҳатдан бошқа-бошқа қитъада жойлашган аммо қалблари бир-бирига яқин бўлган ўзбек-итальян дўстлигини кўриш мумкин. Сўнгги пайтлар магнит бўронлари ва ультрабинафша нурларининг таъсири нима сабабдан кучайиб бормоқда, деган саволга “Кун мавзуси” рукнида берилган мақола орқали жавоб оласиз. Рақамлаштирилаётган кадастр, қайтмас ёшлик, таълимдаги тадбиркорлик каби саҳифаларда бугунги кун янгиликлари, инсон умрининг баҳори бўлган – ёшлик ва таълим тизимидаги янгиликлар акс этган. “9 июль – сайлов куни” рукнида берилган “Устувор мақсадимиз – инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш!” саҳифасини, албатта, ўқинг...

 “Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбарининг Италия Республикасига бошланган расмий ташрифи билан боғлиқ материал, “Ўзаро манфаатдорликнинг янги босқичи” номли мақола, Италияда “Бобурнома” асарининг чоп бўлгани, шунингдек, итальян адабиётининг йирик вакилларидан бири Франческо Петрарканинг ўзбек тилида нашр бўлган “Қўшиқлар китоби” ҳақидаги хабарларда икки халқ ўртасидаги самимий дўстлик, ҳамкорлик акс этган. “Бюджет жараёнининг очиқлиги нимага керак?” номли мақолада кўтарилган савол ўқувчи учун ҳам қизиқ. “Иқтисодий ислоҳотлар халқ ишончини оқлашга қаратилган”, “Табиат мусаффолиги ва атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда дастурималал” каби мақолаларда ўзгараётган, янгиланаётган жамият манзараларини кўрасиз. “9 июль – сайлов куни” рукнида берилган “Устувор мақсадимиз – инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш!” саҳифаси ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

“ХХI ASR”нинг бугунги сонида бир қатор муҳим, жиддий мақолалар эълон қилинган. Газета шарҳловчиси Озод Ражабовнинг Қатар Давлат Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг мамлакатимизга ташрифи билан боғлиқ “Тарихий ташриф” шарҳи, айниқса, эътиборли. ”Чекка қишлоқларда ҳам боғчалар очилди” мақоласи ҳудудларда амалга оширилаётган хайрли ишлардан хабар беради.  Иқтидорли ёшларнинг фикр-ўйлари кимни ҳам қизиқтирмайди? “ХХI ASR” маҳорат мактаби” саҳифасини, албатта, ўқинг. Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими, фалсафа доктори (PhD) Шаҳло Аҳророванинг “Ҳар боланинг чизган расмида Орол бор...” мақоласи, таниқли журналист Норқобил Жалилнинг “Сафар Остон армони” номли дилномаси дилларда акс-садо беради.

“Ishonch”да эълон қилинган “Сурхондарёлик касаба уюшма фаоллари Хатлонда” саҳифасида ўзбек ва тожик ҳамкорлар ўртасидаги дўстликнинг узвий, давомийлиги тўғрисида сўз боради. ЎзА мухбири Муҳаммаджон Обидовнинг “Шарқ “Сеҳрли диёри”нинг мўъжизакор тажрибаси ёхуд камбағалликни қисқартириш фақат давлатнинг муаммоси бўлиб қолмаслиги керак” номли мақоласи, Муҳаббат Тўрабоеванинг таниқли хонанда Ўлмас Оллоберганов билан қилган “Миллий оҳангни ҳис қилмаган қавм халқ бўлолмайди” номли суҳбати ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. 

“Жамият” – жамият муаммолари билан нафас олади. Нуриддин Очиловнинг “Ҳалоллик вакцинаси”га муҳтожмиз” мақоласи ўқувчини мушоҳада юритишга чорлайди. “Бағрикенгликсиз тинчлик бўлмайди” саҳифасида огоҳликка даъват бор. “Нега фақат ўзимизни ўйлаймиз?”, “Яшамоқчи бўлсангиз, дори ичманг!”, “Жўжани кузда, медални олимпиадада санайдилар...”  каби мақолалар самимий, беғараз. Уларда бугунги ҳаёт, турмуш манзаралари акс этган...

“Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Мамлакатимизда буғдойнинг ўта тезпишар инновацион нави яратилди” номли мақола кўнгилга қувонч улашади. “Инновация, стартап ва янгиланишлар оғушидаги Қорақалпоғистон”, “Бўстонлиқда форель етиштириш оммалашмоқда”, “Қурилиш сифати доимий назоратда”, “Сув ресурслари ҳисоб-китобларини юритиш – муҳим вазифа” каби мақолаларда жойлардаги ҳаёт, деҳқончилик сир-синоатлари, инсон қадри ҳақида сўз боради.

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

                                                                                      А.Нарзуллоев, ЎзА