Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:42 / 2023-06-02

Вақтли матбуотни кузатиб бораётган ўқувчи ОАВ ҳаёт кўзгусига айланиб бораётганини ҳис этиб туради.

“Янги Ўзбекистон”да мамлакат ва халқаро ҳаётга оид муҳим янгиликлар – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин бошчилигидаги делегацияни, шунингдек, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассанианини қабул қилгани, икки томонлама ҳамкорликлар муҳокамасига оид шарҳлар эълон қилинган. Биз ва дунё, буюк ипак йўли, бозор тамойиллари, мавсум, долзарб мавзу, қишлоқ хўжалиги, тақдимот ва бугуннинг гапи каби рукнларида берилган мақолалар мутолаасидан кўнгил ёришади. Уларда бугунги жамият манзаралари ўз аксини топган.

“Халқ сўзи”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1 июнь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассаниани ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани тўғрисидаги хабар – шарҳлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европпа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрида (Қирғиз Республикаси) бўлиши ҳақидаги хабар билан танишасиз. Газетада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлиси тўғрисидаги Ахбороти ҳам эълон қилинган. Биз ва жаҳон, Марказий сайлов комиссиясида, нуқтаи назар, Қонунчилик палатаси қўмитасида номли рукнларда берилган мақолаларда куннинг муҳим мавзулари таҳлил қилинган.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati”  газетасида эълон қилинган ”Қардош қирғиз диёрида” саҳифаси эътиборли. Академик Наим Каримовнинг “Абдулла Қодирий ва Мақсуд Шайхзода” номли мақоласида тарих ва тақдирлар акс этганига гувоҳ бўласиз. Таниқли журналист, ёзувчи Асрор Сулаймоновнинг “Ўзгача руҳ оғушида” мақоласидан руҳий қувват оласиз. Гулчеҳра Мумтознинг шеърлари, Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг “Ҳар йили баҳор келади” номли ҳикоясини мароқ билан  ўқийсиз.

Adolat”нинг бугунги сони сайлов, сайлов жараёнларига бағишланган. “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Робахон Маҳмудованинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг “Сайлов – биз учун катта имконият” мақоласи, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Р.Маҳмудованинг “Адолат” СДП XI Қурултойидаги маърузаси ўқувчи учун қизиқ.

“Vatanparvar” ўқувчилар – газетхон қалбига хитоб қилади. “Сарҳадларда собит мағрур қалқонлар”, “Болаларга беринг дунёни”, “Нурли манзилларга илк қадам”,  “Билимлар жангидаги ғолиблик” каби  қатор мақолалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган беғараз ва самимий муҳаббат бор.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА