Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
14:01 / 2023-06-01

“Янги Ўзбекистон”да мамлакат ҳаётига оид муҳим хабар, янгиликлар эълон қилинган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувлар ижроси бўйича тақдимотда иштироки билан боғлиқ шарҳ билан танишасиз.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлигининг янги қирралари, ҳақиқий бахт оилада мавзусидаги мақолаларда бугунги кун манзаралари акс этган. “Билим ва тажриба алмашиш учун муҳим плптформа. Туркий давлатлар жуғрофия кенгаши ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?” номли суҳбатни, албатта, ўқинг. “Олий маълумотли тарбиячилар ойлиги мактаб ўқитувчилари маошига тенглашади” мақоласида ижтимоий соҳа, таълим-тарбия тизимига қаратилаётган эътиборни кўрасиз. Энг катта хушхабар эса, бугун, яъни 2023 йил 1 июндан бошлаб “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган материалларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳам ўқиш имконига эга бўлганингиз...

Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим хабар – шарҳ эълон қилинган. Инсон умрининг беғубор фасли, жануб офтоби ва она замин саховати, маърифатли халқнинг тарақққиёт йўли акс этган мақолалар газетхон эътиборидан четда қолмайди. “Хитойнинг “PREARCHR” журнали махсус сони Ўзбекистонга бағишланди”, “Ахборот соҳаси – Янги Ўзбекистон концепциясининг муҳим таркибий қисми”, шунингдек, “Сиёсий партиялар Президентликка кўрсатилган номзодларини рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлар тақдим этишмоқда” каби мақола, саҳифалар муҳим, долзарблиги билан ажралиб туради. 

Ishonch” “Партиялар президентликка номзодларни тасдиқлади” номли хабарлар туркуми билан бошланади. “Болаларга беринг дунёни!” саҳифаси 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади. “Миянгизни қандай ахборот билан тўйинтиряпсиз?” мақоласида кўтарилган саволга газетанинг бир мухлиси сифатида жавоб беришингизга тўғри келади. “Тутунга айланаётган ҳаёт” мақоласини ўқиб, такмаки маҳсулотлари келтираётган зиён ва хавотирли ҳолатлардан воқиф бўласиз. “Сўранг, жавоб берамиз...” саҳифаси ҳам эътиборли. Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Санъатга бахшида умр” саҳифаси ўзбек миллий рақс санъати, унинг афсоналаридан бири ҳақида...

Жамият” – самимий, кўнгилга яқин газета. “Янгича руҳдаги очиқ минтақа” шарҳи эътиборли. “Ўлсам ўзимнинг ўзбекларим тепкилаб-тепкилаб кўмади”, “Биз ижод мактабларида ватанпарвар ёшларни тарбиялашни мақсад қилганмиз” каби мақолалар, “Суд хатоси”нинг олди олинди”, “Ақл ёшда эмас...”, “Адвокатми ё қароқчи?”, “Эрта турмуш – эрта ташвиш” каби муаммолар кўртарилган мақолаларда инсон, табиат ва жамият манзаралари акс этган.

Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Сувчилар мактаби” иш бошлади”, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳасининг Фарғонага ташрифи қандай кечди?”, “Ғўза ривожини интенсив технология асосида тезлаштириш омиллари”, “Чеҳраларда байрам шукуҳи” каби мақолаларда она табиат, жойлардаги ҳаёт манзаралари акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА