Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:43 / 2023-05-31

Кундалик газета, вақтли матбуотни жамиятнинг уриб турган томирига қиёс қилиш мумкин...

“Янги Ўзбекистон”да мамлакат ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган. Дахлдорлик – буюк туйғу, тобора пасайиб бораётган камбағаллик даражаси, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш, саноатда қўшилган қиймат занжири, томчилатиб суғориш, Қорақалпоғистонда барқарор ривожланиш, шариф шаҳар, Сирдарёда ёруғ кунлар шукуҳи акс этган мақолаларда юртимизнинг бугунги қиёфаси, ижобий ўзгаришлар силсиласини кўрасиз.

“Халқ сўзи”да ҳам мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ муҳим хабар – янгиликлар ўрин олган. “Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси Самарқадда ўтказилади”, “Ўзбекистоннинг тарихий ҳужжатлари ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” реестрига киритилди” мақолалари шулар жумласидан. Пул-кредит сиёсати, пахта-тўқимачилик саноатида халқаро стандартлар, ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари муҳокамасига бағишланган мақолалар эътиборли. “Мактабларда қўшимча ўқувчи ўрнини кўпайтириш ишлари қай аҳволда?” номли ихчамгина мақолада кўтарилган савол қалбингизда акс-садо беради. “Фарзандингизни виртуал оламга “асир” қилманг” саҳифасида кўтарилган мушоҳадалардан ҳушёр тортасиз ва “мен тўғри йўл тутаяпманми” деган ўй тинчлик бермай қўяди.

“ХХI ASR”нинг бугунги сони эътиборли. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди, унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида OʻzLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласига бағишланган “Асрга татигулик ислоҳотлар албатта ўз самарасини беради” номли саҳифа, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съездидаги нутқи эълон қилинган. “Асаларилар қирилиб кетса, ер юзида ҳаёт тугайди...(ми?)” номли суҳбат, Нодирбек Абдусатторов “Norway Chess” турнирида пешқадам”, “Ўзбекистонда пулни ипак қўшилган қоғоздан ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда” каби  шарҳ-хабарлар ҳам ўқувчи учун қизиқ.

“Hurriyat”да бир қатор жиддий мақолалар эълон қилинган. “Туман газетаси нега ёпилди?” мақоласида бугунги матбуот атрофидаги ўй-фикрлар акс этган. “Ишонувчан халқимиз айбдорми?” номли мақола ҳам эътиборли. “Бизни кемиргувчи иллатлар”, “Танқид сараламоқдур” номли мақолаларда ўқувчи учун ибрат бор. Ҳабибулла Олимжоновнинг “Оқ қарғалар ёхуд генерал Абдуғаниевнинг китобини ўқиб...”, шунингдек, устоз журналист Ирисмат Абдухолиқовнинг “Франция қаршилик ҳаракатининг Ўзбекистонлик қатнашчиси” мақолалари  мароқ билан ўқилади. Таниқли шоира Қутлибека Раҳимбоеванинг “Сибизға мисоли сози бор... Ўзбекистон халқ шоири, устоз Ойдин Ҳожиева соғинчи” мақоласи, “Ҳаловатми ёки ҳалокат” саҳифада кўтарилган соғинч, дардларни қалбингизда ҳис этасиз.

“Oʻzbekiston ovozi”да ҳам Президент сайлови билан боғиқ жараёнлар кенг ёритилган. “Ўзбекистон халқ демократик партиясининг XIII қурултойи бўлиб ўтди”, “Жойларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари бўлиб ўтмоқда”, “Сайловга тайёргарлик жараёнларида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллиги оширилади” каби саҳифалар шулар жумласидан.

“Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. “Тонг” маҳалласи”,  “1 июндан “Тўмарис издошлари” фаолияти йўлга қўйилади”, “ОТМга қанда ҳужжатлар топширилади?”, “Етакчилар форуми”, “Ёш экологлар” каби мақолаларда бугунги ёшлар, жамият ҳаёти акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

 

А.Нарзуллоев, ЎзА