Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
12:09 / 2023-05-19

“Янги Ўзбекистон”да мамлакат ва халқаро ҳаётга оид  янгиликлар акс этган. Ўзбекистон Республикаси  президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан олиб борган икки томонлама музокаралари,  Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви ва “Камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига табриги эълон қилинган. “Ўзбекистон камбағаллик муаммосига очиқ қарамоқда”, “Барқарорлик учун инвестиция”, “Тадбиркорлик руҳи – фаровон ҳаёт асоси” каби мақолалар, “Ўзбекистон – дунёвий давлат”, “Антибиотикка муқобил препаратдан универсал боғламгача”, “Табиий бирикмалар кимёси асосчиси” саҳифаларида янгиланаётган юрт манзаралари, бугунги ҳаёт ҳақиқатлари акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига қилган сафари, камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига табриги, Хитой ва Тожикистон раҳбарлари билан икки томонлама музокаралари хусусида сўз юритилади.  Тенглик ва ўзаро манфаатдорлик, барқарор тараққиёт, ёшларга оид давлат сиёсати акс этган мақолалар, шунингдек, “Оилавий болалар уйларида шароитлар етарлими?”, “Дунё тан олган илм-маърифат маркази” саҳифалари муҳимлиги билан ажралиб туради.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетаси Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг “Омон-омон қўшиқлардан айт” шеъри билан бошланади. Сарвар Азимов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Замондошлар хотираси”, Шарифа Салимованинг “Ўзингга қайтаман, онажон тупроқ...” мақоласи, Хосият Бобомуродованинг шеърлари, Узақбай Пиржановнинг “Сўзи тилла шоир”дилномаси, танқид, адабиётшунослик саҳифасидан жой олган мақолаларни ўқиб руҳингиз ором олади.

Adolat”нинг бугунги сонида “Адолат” СДП муҳим сиёсий жараёнга қадам қўймоқда” саҳифа эълон қилинган. Саҳифа “Адолат” социал демократик партияси Презедентлик сайловига жиддий киришаётганидан дарак беради. “Адвокатлик лицензиясини оилиш қийинми?”, “Энергетика соҳасидаги энг муҳим янгилик, “ “Қандай тадбиркорга солиқ тўлашда алоҳида имтиёз берилади?”, “Гўдакларни қийноққа солган ваҳший ота қилмиши ҳақида ўйлар”, “Уч йилдан сўнг оқланган аёл” каби мақолаларда кўтарилган савол, масалалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

 А.Нарзуллоев, ЎзA