Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:26 / 2023-02-23

Кундалик газеталарни қўлга олиб, варақлар эканмиз, куннинг муҳим  ахборот – хабар, мақолаларидан бохабар бўламиз, қалам аҳлининг заҳматли меҳнатини ҳис этамиз.

“Янги Ўзбекистон”да 22 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида  бўлиб ўтган соҳа ва ҳудудларни рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор тафсилотларига бағишланган шарҳ билан танишасиз. Виждон азобисиз яшаш  лаззати, ўзбек дипломатияси, сўз қудрати, арзон фотоэлектр қуввати – “Қуёшли хонадон”, Ўзбекистон – Миср муносабати, миллий тарихимизнинг янги тимсоли масалалари кўтарилган мақола – саҳифалар газетхонга бугунги кун одами, унинг ташвиши, юз бераётган ўзгаришлар ҳақида хабар беради.

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ расмий саҳифа эълон қилинган. Минтақавий интеграциянинг янгича манзараси, ижтимоий адаолат устуворлиги, Миср тарихида ўзбеклар ўрни, маҳаллалардаги ҳаёт, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ўзбек-фин ҳамкорлиги истиқболларига бағишланган мақолаларда ҳаёт ҳақиқатлари, бугунги жамият манзаралари акс этган. 

“ХХI ASR”нинг бугунги сонида бир қатор муҳим, жиддий мақолалар эълон қилинган. “Миср орқали Африка бозорларига йўл” саҳифасининг номиёқ хаёлларингизни афсонавий ўлка сари бошлаб кетади. “Кўпнинг дуоси кўл деганлари шу эмасми?!”, “Беш йўналишда ишлар “беш” бўладими?”, “Информатика дарслари компьютерсиз ўтиляпти” каби мақолалар муҳим муаммолалар таҳлилига бағишлангани билан эътиборли. Профессор Қиём Назаровнинг “Маънавий тарбия ва сифатли таълим зарурати” мақоласидаги чуқур таҳлил, ”43 нафар хотин- қизни “Аёллар дафтари”дан  ким чиқарди?” мақоласи, “Газета мухбири Наргиза Одинаева билан шоир Эшқобил Шукурнинг “Эркинлик бошқа, бошбошдоқлик бошқа, фикр бошқа, маҳмадонагарчилик бошқа” номли суҳбати мароқ билан ўқилади.

“Ishonch”да эълон қилинган “Республика Ишчи гуруҳининг гапи “ерда” қолади(ми?)” мақоласи эътиборли. “Хавфсизликка кафолат борми?”, “Ҳафталик малака ошириш қанчага тушмоқда” каби мақолалар, “Ақл ёшда эмас!” саҳифаси қизиқиш билан ўқилади. 

“Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Маҳсулот ва хизматлар кўп, иштирокчилар сафи кенгайди”, “Фарғоналик сувчилар баҳорги юмушларга қизғин киришмоқда”, “Ғалла экини бегона ўтлардан қандай ҳимоя қилинади”. “Аграр соҳани барқарор ривожлантиришда молиялаштиришнинг роли қандай?” каби мақолаларда жойлардаги реал ҳаёт, деҳқончилик сир-синоатлари, сув аталмиш неъматнинг қадри ҳақида сўз боради.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА