Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:37 / 2023-02-22

Кундалик газета, вақтли матбуотни жамиятнинг уриб турган томирига қиёс қилиш мумкин...

“Янги Ўзбекистон”да эълон қилинган “Ўзбекистон – Миср ҳамкорлигида янги давр бошланмоқда” номли саҳифа газетхон эътиборини тортади. “Ўзбекистон учун Миср Африка бозорларига, Ўзбекистон эса Миср учун Марказий Осиё бозорларига кириш дарвозаси ҳисобланади” мақоласи биринчи саҳифанинг акс садосидек... “Ўзбекистон илк бор Европа стандартлари рейтингида”, “Янги Ўзбекистонда демократик жамият ва раҳбар масъулияти”, “Замонавий санъат музейи экспонатларининг халқаро эътирофи ёхуд Лувр музейида Ўзбекистон ва Франция давлат раҳбарлари очиб берган кўргазмада халқимизнинг ноёб тарихий мероси намойиш этилмоқда” мақолалари катта қизиқиш билан ўқилади.

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбарининг Мисрга расмий ташрифи билан боғлиқ материал, шунингдек, икки дўст халқ  ҳамкорлиги истиқболига бағишланган бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинган. “Халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги ислоҳотларга юқори баҳо бермоқда”, “Ичимлик суви муаммоси ҳал этилади”, “Рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келди”, “Сирдарёда ҳуқуқбузарлик профилактикаси қай ҳолатда?”, “Буюк боболаримиз мероси – таянч”, “Муқобил энергия манбалари жорий қилинмоқда” каби мақолалар ҳам газетхон эътиборидан четда қолмайди.

“Hurriyat”да бир қатор жиддий мақолаларга дуч келасиз. “Ҳаёт кўндаланг қўяётган саволлар ва унга очиқчасига жавоблар”, “Наҳотки, наҳотки, наҳотки... ёхуд айрим хусусий телеканаллардаги бачкана лойиҳалардан мақсад нима?” мақолалари сизни ҳам мушоҳадага чорлайди. Ҳусан Темировнинг таниқли адиб Луқмон Бўрихоннинг “Шу замин фарзанди” номли китобига ёзган дилномаси, Дадахон Муҳаммадиевнинг шеърлари кўнгилдан жой олади. “Қалдирғоч” номли ихчамгина бадиа изғиринли кунлар ортда қолиб, баҳор эшик қоқаётганидан дарак беради.

“Maʼrifat”  кўпчиликни қизиқтирадиган, муҳим ва долзарб мавзулар, таълим тизими билан боғлиқ масалаларни ёритишда давом этади. “Таътил қишда бўлса – 5 ёхуд унитилган ёзги вақт”, “Рағбат бўлмаса таълим сифати ошадими?”, “Ахлоқий тарбияда болалар нашрининг ўрни”, “Таълим тизимимиз ислоҳотга муҳтож”, “Нима учун мактабга мустақиллик керак?”, “Менинг педагогик фалсафам” каби мақолаларда жиддий масалалар кўтарилган. Ушбу мақолаларда бугунги таълим, унинг ютуқ ва муаммолари хусусида сўз юритилади.

“Oʻzbekiston ovozi”да ҳам ўқувчи эътиборини тортадиган мақолалар  бир талай. “Буюк бобокалонимиз кашфиётидан 1200 йил фойдаланишди”, “Парламентга зўрлар келиши керак”, “Адолат ҳаммани тинглашдан бошланади”, “Ечилган “кишанлар”, “Муштум” 100 ёшга тўлди” каби мақолаларда бугунги тезкор ҳаётни, таҳлил, таъкид, таъклиф ва эътиборни кўрасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

А.Нарзуллоев, ЎзА