Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:55 / 2023-01-07

Вақтли матбуот, газеталар орқали куннинг муҳим  ахборот, хабарларидан бохабар бўлиш баробарида қалам аҳлининг заҳматли меҳнатини ҳам ҳис этиб турасиз.

“Янги Ўзбекистон”да тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Мавруловнинг “Маърифатли жамият янги маънавий макон бағрида шаклланади” (иккинчи мақола)сини ўқийсиз. Муносабат, бунёдкорлик, ислоҳотлар – амалда, илм-фан, бугуннинг гапи, ибрат ва ҳунармандлик каби рукнларда берилаган мақола – саҳифалар, шунингдек, Муҳаммад Шодийнинг “Ҳожи Абдулазизнинг танбури қаерда?” мақоласи газетхон эътиборидан четда қолмайди. 

“Халқ сўзи”да эълон қилинган “Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони”, “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда”, “Қизилтепада халқаро шахмат мактаби қурилмоқда”, “Аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини билишимиз зарур” каби мақолаларда жамиятнинг бугунги манзаралари акс этган.  8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулла Йўлдошевнинг “Асосий мезон – қонунийлик, инсонга эътибор ва элнинг розилиги” мақоласи ҳамда ЎзРФА Тарих институти докторанти Дилноза Жамолованинг “Жадидларнинг миллий тузукчилиги” илмий қарашларидаги нуқтаи назар ўқувчини қизиқтириши турган гап.

“Ishonch” доимгидек муҳим ва жиддий мақолалар билан ўқувчиларига юзланади. “Совуқ, совуқ, жуда ҳам совуқ... Кутилаётган аномал иқлимга энерготизим қандай тайёргарлик кўрмоқда?” саҳифаси бугунги куннинг ташвишлари хусусида.  “Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилади: Бир қатор дори воситалари сотуви тўхтатилди” мақоласи орқали 30 дан зиёд дорилар энди сотувда бўлмаслиги ҳақида маълумотлар оласиз. “Ўқиш даврида маошим сақлаб қолинадими?”, “Меҳнат таътилига қачон чиқаман?”, “Буйруқ ғайриқонуний эди”, “Ҳикмат ва комиллик чашмаси ёки қишлоғимиз почтальони Намоз тоға Жумаевнинг ушалмаган орзу-ниятларини эслаб...”, “Адабиёт илмига ёниб кирган мунаққид” каби мақолаларда жавобини кутаётган саволлар, орамиздаги одамлар ва чин инсоний хислат, хотиралар акс этган.

“Mahalla”ни қўлга олишингиз билан унга боғланиб қоласиз. “Работиқалмоқ”: Ўзгаришлар фақат иншоотларда эмас, ҳар бир кўча ва оилада юз бераяпти”, “Томорқачилик ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси”га айланган”, “Кафтдек ердан катта даромад топаётганлар”, “Ўзини ўзи банд қилган шахсга қандай имкониятлар мавжуд?”, “38,4 фоиз ота-она мактаб таълимидан қониқмайди”, “Археологик манзилгоҳни сақлаб қолиш лозим” каби  мақолалар чуқур таҳлилга асослангани, куннинг муҳим масалаларига бағишлангани билан эътиборли.

“Yoshlar ovozi” – чин маънода ёшлар минбари. “Янги семестр: Пойтахтда талабаларни нима кутаяпти?”, “Стратегик куч 21+”, “Қизил”дан “яшил”гача”, “Олийгоҳга таклиф ва сериал олиш орзуси”, “Ҳис қил, ёз, суратга ол!” каби мақолаларда ёшлар қалбига йўл, ватанга муҳаббат туйғулари мужассам. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

                                                                                      А.Нарзуллоев, ЎзА