Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:04 / 2022-12-28

Кундалик газеталар, вақтли матбуот худди жамиятнинг уриб турган томирига ўхшаб кетади...

“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунлангани ҳақидаги хабар билан бошланади. Стратегик шериклик, таклиф, муносабат, таҳлил, кун мавзуси, мутахассис фикри, муҳим қадам каби  рукнларда берилган саҳифа – мақолалар, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровнинг “Эътибор ва сифат – ҳаётни безатувчи моҳият”, Шуҳрат Ризаев, Баҳодир Каримов, Зайнобиддин Абдирашидовларнинг “Жадидлар фаолияти – ибрат мактаби” мақолалари тезкор замон руҳи акс этгани билан эътиборли. 

“Халқ сўзи”да давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим хабар – шарҳ ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот, ўзбек-қозоқ ҳамкорлиги самаралари, ихчам ва самарали давлат бошқаруви, милий ўзлигимиз, миллий ўзлигимизнинг рост ва расо ўзаги руҳи акс этган мақолалар эътибор билан ўқилади.

“Hurriyat” ўз қувчиларига бир қатор жиддий мақолалар билан юзланади. “Ҳар қадамда... дорихона лекин уларни ким назорат қилади?” мақоласида кўтарилган масалалар ҳаммани бирдек ҳушёрликка  чорлайди. “Сўздан улкан боғ яратган ижодкор”, “Ўлсам, умрим қордаги из бўлмасми?” каби мақолалар, Ўроз Ҳайдарнинг “Ёғдуларга бордир тарози” эссеси, Султонмурод Олимнинг “Ш” ва “Шариф” ёхуд шармандалик шунчаликми?” мақоласи зўр қизиқиш билан ўқилади.

“Maʼrifat”  кўпчиликни қизиқтирадиган, муҳим ва долзарб мавзулар, таълим тизими билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратган. “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, “Нажот таълимда – мактабларда эса “кўмир”да...”, “Танланган йўлдан ортга қайтмаймиз!” каби мақолаларда бугунги таълим, унинг ютуқ ва муаммолари хусусида сўз юритилади.

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

А.Нарзуллоев, ЎзА