Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
11:11 / 2022-12-27

Кундалик газеталарни варақлаб, газета ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагига айланиб қолганини тан оласиз.

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этгани, “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари эълон қилинган. Буюк ўзбек йўли, “Янги Ўзбекистон” учун махсус, ҳаётий ташаббуслар қанотида, муносабат, кун мавзуси ва бугуннинг гапи каби рукнларда берилган материалларда тезкор замон руҳи акс этиб туради. 

“Халқ сўзи”да давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим хабар – шарҳ ўрин олган. Шуниндек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккита қарори – “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” эълон қилинган. Бюджет ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, Ренессанс музейи, маҳалланинг ўзида ҳал бўлган муаммолалар, сифатли таълим руҳи акс этган мақолалар эътибор билан ўқилади.

“Ishonch” доимгидек керакли нуқта – қалбга хитоб қилади. Мана, қаранг, қандай оғриқли! “Дам олиш кунлари дам олаётган музейлар”. Во ажаб, дейсизми? “Кечиктирилган маошлар тўлаб берилди”, “Пахталисой”да ҳамон кўприк қурилгани йўқ ёхуд кўп йиллик умидлар янги йилда ушаладими?”, “Хеллоуин қанақа байрам?”, “Бугунги ўқитувчи қандай бўлиши керак?”, “Гул баргига ёзилган хатлар ёхуд Иброҳим Ғафуров феномени” номли мақолалар орамиздаги одамлар, ўзгараётган инсон ва жамият ҳақида.

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

А.Нарзуллоев, ЎзА