French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
13:32 / 2022-12-21

Бугун мамлакатимизда нашр бўлган барча газеталар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасига алоҳида эътибор қаратган.

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномасини ўқийсиз. Шунингдек, чет эл давлатлари элчилари, мутахассис ва экспертларнинг мазкур Мурожаатга муносабатлари ҳам берилган. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаевнинг “Янги Ўзбекистон лейтмотиви: заковат бор жойда улуғлик бўлади, билим бор жойда буюклик бўлади”, халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг “Замонавий жамият учун замонавий таълим”, “Янги ўзбекистон” мухбири Шаҳзод Ғаффоровнинг “Учинчи ренессанс бунёдкорлари” мақолалари, шунингдек, “Миллат фидойилари” саҳифасида бугунги куннинг муҳим манзаралари акс этганига гувоҳ бўласиз. 

“Халқ сўзи” орқали ҳам давлат раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаати билан танишасиз. “Бунёдкор халқимиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, барқарор тараққиёт йўлида дадил илдамлайверади”, “Мамлакатни истиқболда ривожлантиришнинг амалий дастури” каби саҳифаларда мамлакат раҳбари Мурожаатига муносабат акс этган.

“Hurriyat” ҳам давлат раҳбари Мурожаати эълон қилинган. “Улар “Рўйхатларда йўқ” эди. Шовуллаган оқбадан тераклар қани?”, “Мақоланинг “дарди” бўлиши керак”, “Дадаларни йиғлатган кино ёки “Дада дегин” бадиий фильми ҳақида ўйлар...” мақолалари сизни бефарқ қолдирмайди. Улуғбек Жумаевнинг  таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад ижодига бағишланган “Давсаман” қандай қилиб Германияда нашр этилди?”,  Камолиддин Рўзиматовнинг “Чархпалаги айланган чемпион” мақолалари ҳам зўр эътибор ва қизиқиш билан ўқилади.

“Maʼrifat” – 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”  сарлавҳаси билан бошланади.  “Янги Ўзбекистонда энг катта инвестиция таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилади”, “Фарзандларимиз она тилини билишга мажбур”, “Рақали технология – ҳаёт кўзгуси”, “Навоий сиймосининг янги талқини” каби мақолаларда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаати акс-садоларини кўрасиз...

“Adolat”да ҳам давлат раҳбарининг Мурожаати эълон қилган. “Аҳоли сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланади”, “Адолат тамойилларини қарор топтирган юрт”, “Бу тил – кўп минг йиллик улкан адабиётнинг тили” каби мақолалар эътибордан четда қолмайди. “Депутат сўровига жавоб қани?”, “Нега солиқ тўлаймиз” каби мақолаларда кўтарилган саволларга жавоб сизни ҳам қизиқтиради.

“Qishloq hayoti”да ҳам давлатимиз раҳбарининг Мурожаати эълон қилинган. “Ўзбекистонлик сайёҳлар нега кўпинча Туркияни танламоқда?” мақоласи эътиборли. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

   А.Нарзуллоев, ЎзА