Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:43 / 2022-12-20

Кундалик газеталар орқали бугун жамият нафас олаётган об-ҳаво тафтини ҳис этиб турасиз.

“Янги Ўзбекистон”да Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда кутилаётган ва 2023 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокамасига бағишланган шарҳ эълон қилинган. “Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади”, “Ўзбекистон – Қозоғистон: икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг намунали модели” саҳифалари икки қардош халқ дўстлигининг истиқболи, эртаси ҳақида. Халқаро эътироф, озиқ-овқат хавфсизлиги, ифтихор, “Президент совғаси” жойларда, мурожаатнома олдидан, нуқтаи назар, инсон қадри учун, ёшларга оид давлат сиёсати ва нигоҳ рукнларида берилган мақолалар ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.  

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштирокида ўтган макроиқтисодий прогнозлар муҳокамасига бағишланган шарҳ ўрин олган. Шуниндек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиши ҳақидаги хабар, икки халқ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликка бағишланган мақола, шунингдек, шукуҳ, муносабат, “Халқ сўзи” учун эксклюзив, Сенат қўмиталарида каби рукнларида берилган мақолаларда бугунги кун манзаралари акс этган. “Янги Ўзбекистон – ўзгарувчан ва муштарак дунёда ишончли шерик”, “Бош молиявий ҳужжат лойиҳасида нималар назарда тутиляпти?”, “Миллат қалбидаги олим” ва “Имону инсофни байроқ қилиб яшаган оқин” каби саҳифа – мақолаларда ҳаёт, ибрат ва эътирофни кўрасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

А.Нарзуллоев, ЎзА