Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда...
14:07 / 2022-12-06

Бугунги газеталар орқали мамлакат, минтақа ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар акс-садосини қалбингизда ҳис этиб турасиз.

“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида сув таъминотини яхшилашга оид янги лойиҳалар билан танишгани ҳақидаги хабар – шарҳ билан танишасиз.  Академик Акмал Саидовнинг “Тараққиёт йўли” рукнида берилган “Янгиланаётган Конституция – чинакам халқ Конституцияси Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори” мақоласида янги давр нафаси уфуриб туради. “Ўзбекистонлик гроссмейстерларнинг ўйинлари америкалик шахматчилар эътиборида”, “Эзгулик ва адолат мезони” саҳифаларида эътироф ва жамиятимизнинг ўзгараётган қиёфаси акс этган. “Франция таълим тизими қайси жиҳати билан ўзбекистонликларни ўзига тортмоқда?”, “Катта орзуларим Ўзбекистон билан боғлиқ” мақолаларини, албатта, ўқинг. Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси Серик Усеновнинг “Тилга енгил, юракка яқин ўланлар” мақоласида “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” ҳикмати садо бериб туради.

“Халқ сўзи”дан ҳам  муҳим расмий хабарлар ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг “Конституциявий ислоҳот: мақсад – инсон қадри ва ҳуқуқларини таъминлаш” мақоласи, “Халқаро Зайтун Кенгаши қароргоҳида Ўзбекистон байроғи кўтарилди”, “Юртимизда хотин-қизларни ҳимоялаш жараёни қандай бормоқда” каби мақолалар мазмун-моҳияти, кўтарилган масалаларнинг долзарблиги билан эътибордан четда қолмайди. Шунингдек, газетада Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида” ҳамда “Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунлари эълон қилинган.

Бугунги газеталарни мутолаа қилинг. 

А.Нарзуллоев, ЎзА