Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
10:25 / 2022-09-22

Кундалик газеталарни қўлга олар эканмиз, матбуот – ОАВ ўз ўқувчилари ишончини оқлаяптими, деган ўй кўнгилнинг бир четидан ўтаверади...

“Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонида бир қатор муҳим материаллар эълон қилинган. Кимё саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти шарҳи эътиборни тортади. “Ўзбекистонда таълим ислоҳоти нега биринчи ўринга қўйилди?”, “Тадбиркорлик фаолиятини текширишнинг янги тартиби қанчалик самарали бўлади?” каби мақолаларда янграган саволлар газетхон қалбида ҳам акс-садо беради. Маҳалла ўзгарса – жамият ўзгаради, инновация,  муносабат, агротармоқ, эл соғлиги – юрт бойлиги ва Тошкент халқаро кинофестивали каби рукнларда берилган мақолалар ҳам муҳим ва долзарблиги билан эътиборни тортади.

“Халқ сўзи”да эълон қилинган “Зиёрат туризми – Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”, “Олма-Отада Ўзбекистон товар-хомашё биржаси ваколатхонаси очилди” саҳифаларида бугунги кун нафасини ҳис этасиз.    “Президентимиз ташаббуслари – экспертлар нигоҳида”, “Жисмоний тарбияни оммалаштириш борасидаги ишлар қониқарлими?”, “Вазирлик аҳоли мурожаатларини қай даражада ҳал этаяпти?”, “XXI асрда қандай билимларни эгаллаш керак?” каби уйғоқлик руҳи акс этган бир қатор мақолалардаги фикр-мулоҳазалар ҳам ўқувчини бефарқ қолдирмайди. 

“Ishonch” ўз ўқувчиларга “Дўстлик ришталари янада мустаҳкамланмоқда” саҳифаси билан юзланади. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кенг эътибор қаратаётгани акс этган. “Элга қайишганнинг дили равшан тортиб, ишлари ҳам ривож топиб бораверади” саҳифасида янгиланаётган Ўзбекистон қиёфаси акс этган. Шунингдек, “Айбдорми ёки жабрдийда? Нурободдаги “Дарслик улоқтириш” воқеаси ва ундан кейинги жараёнлар қандай кечмоқда?”, “Таълимдаги тажрибалар ўзини оқлаяпти(ми?) мақолаларидаги оғриқ, саволлар ҳам ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

“XXI asr”  газетасида эълон қилинган  “Ўзбекистоннинг ташриф қоғози”, “Самарқанд саммити: якун ва хулосалар”, “Фарғонада “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” ташкил этилмоқда” каби мақолалар ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. “Ҳамшираликдан ҳунармандликка”, “Бошпанаси бўлсин банданинг”, “Жамиятни кимлар орқага тортади?” каби мақолаларда бугунги кун янгиликлари, оғриқ ва муаммолари бор.

“Qishloq hayoti”ини варақлаб, юртимиз қишлоқлари, ундаги асл ҳаётни кўргандек бўласиз. ”Мингбулоқнинг нефть булоқлари”, “In vitro” биотехнологияси асосида картошка уруғлари етиштирилмоқда”, “Доривор ўсимликлар етиштириш кенгаймоқда”, “Кўп йиллик буғдой ғаллачилигимиз келажагининг пойдевори бўла оладими?” каби мақолалар шулар жумласидан...

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

                                                                                      А.Нарзуллоев, ЎзА