English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
11:45 / 2022-08-05

Дунё бўйлаб тарқалаётган ахборот, хабарлар оқими кишини сергак тортдиради ва беихтиёр вақтли матбуотга юзланасиз...

“Янги Ўзбекистон” газетасида давлат раҳбари раислигида ўтган “Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари” масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши тафсилоти билан танишасиз. Академик Оқил Салимовнинг “Тошкент руҳи ёки Афғонистон хавфсизлиги ва тараққиётига даъват” мақоласида умуминсоний муаммога айланган масаланинг ечими, унда Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида сўз боради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан, эътироф, янгича ёндашув ва ислоҳот рукнида берилган мақолалар мутолааси орқали юртимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар силсиласини кўрасиз.

“Халқ сўзи”да эълон қилинган “Янги платформа Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон ўртасида тинчлик, хавфсизлик ҳамда фаровонлик йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалдаги саъй-ҳаракатларга мос келади”, “Ишбилармонлар шериклик истиқболларини белгилаб олишди”, “Конституция халқнинг руҳияти, тафаккури ва дунёқараши билан суғорилган бўлиши керак” каби саҳифалар эътиборни тортади. “Маҳкумларга нисбатан қийноқ ва бошқа шафқатсиз муомалада бўлишга йўл қўйилмайди”, “Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қандай ишлар олиб бориляпти?”, “Амударёнинг икки қиғоғи. Афғонистон ва Сурхон воҳаси иқтисодий алоқалари узоқ тарихга эга” таҳлилий мақолалари ҳам долзарб ва қизиқарлилиги билан эътиборни тортади.

“Adolat”нинг бугунги сонида эълон қилинган Термиз давлат педагогика институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Эшболта Қобуловнинг “Аму бағридаги дўстлик кечувлари тарихи” мақоласини ўқиш фойдадан холи бўлмайди. “Сўқмоқда нима гаплар?”, “Мақсад – чет тилини билишми ёки яхши мутахассис тайёрлаш?”, “Ғалвир сувдан кўтарилганда” каби мақолалар ҳам ўқувчи учун қизиқ.

“Vatanparvar”да Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг “Метин интизом, мустаҳкам ижро – мамлакат мудофаа салоҳиятини юксалтириш ва юқори жанговар шайлик асоси” мақоласи эътиборни тортади. “Ўзбекнинг мана шундай ўғлонлари бор”, “Ватанпарварлик тарбияси учун барчамиз бирдек масъулмиз” каби мақолалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат борлигини кўрамиз.

Бугунги газеталарни ўқинг...

А.Нарзуллоев, ЎзА