English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
12:34 / 2022-08-04

Кундалик газеталарни варақлаб, ахборотлар ранг-баранглиги, мухбирлар тезкорлигига гувоҳ бўласиз.

 “Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонидан ўрин олган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” саҳифаси эътиборли. Ахборот технологиялари, янги давр руҳи, тараққиёт йўли, сунъий интеллект, ислоҳотлар самараси ва инсон қадри учун  рукнларида берилган мақолаларда бугунги ҳаёт, янгиланаётган жамият манзаралари акс этган. Академик Наим Каримовнинг қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган “Уларнинг айби буюк бўлгани...” мақоласини ўқиб, 1919-1937 йиллар оралиғида Ўзбекистонда юз берган фожеалар кўламини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз.

 “Халқ сўзи” орқали 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан бўлиб ўтган “Тадбиркорлар билан мулоқотга тайёргарликнинг бориши бўйича” йиғилиш тафсилотларидан бохабар бўласиз. “Ўзбекистон – Жанубий Корея: парламентлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади”, “Навбатдаги ялпи мажлис қачон ўтказилиши аниқ бўлди” саҳифалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун билан танишасиз. “Сенат қўмиталарида”, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” саҳифалари орқали жамият ва жамият аъзоларининг фикр-мулоҳазалари, янгиликларга муносабатларини кўрасиз.

 “ХХI ASR”да бир қатор муҳим мақолалар эълон қилинган. Таниқли журналист Рўзимбой Ҳасаннинг “Самовий сакраш Мўйноққа бир қадамда етиб келди” мақоласидаги таҳлил, талқин эътиборни тортади. “Ишчи ишлар вазири депутат мурожаатини ижобий ҳал этди”, “Қамашида ишсизликни камайтириш мумкинми?”, “Нафсингизни жиловлай оласизми?”, “Иқтидори бўлмаса, эшиклар ёпилади!” мақолаларида ҳаётга ҳалоллик мезони билан ёндашиш акс этган. Журналист Холниса Раҳмонқулованинг “Эргаш Солиев газета ўқимайди...ми?! Ёки “Аёллар дафтари” хўжакўрсинга жорий этилмаган” мақоласини, албатта, ўқинг...

“Жамият”нинг бугунги сонида берилган бир қатор мақолаларни эътибор билан ўқийсиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирбек Тўразоданинг “Тадбиркорлар сарсонгарчилигига чек қўйилади” мақоласи Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик кетаётган бир палла муҳим аҳамият касб этади. “Ҳавасга сабаб бўлаётган ўзгаришлар”, “Бунча қийин бўлиб кетди бу тирикчилик?”, “Сўроқсиз саволлар”, “Нима деётганингизни биласизми?”, “Университетга билим билан кириш керак, имтиёз билан эмас” каби лавҳа, мақолаларда ўринли мулоҳа, таклиф ва мурожаатлар бор. 

“Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Пахтачиликдаги янги одимлар ёхуд 40 центнерлик маррани кўзлаб”, “Сув тежовчи технологияларни ўрнатиш жадаллашмоқда”, “Тараққиёт кўзгусидаги эврилишлар” мақолаларида қишлоқларимиздаги бугунги ҳаётни кўрасиз. Газета бош муҳаррири, устоз журналист Чори Латиповнинг“МУАССИСЛАР ва “Қишлоқ ҳаёти”. Улар бир-бирига керакми?” мақоласини ҳам албатта, ўқинг...

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

                                                                                       А.Нарзуллоев, ЎзА