Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
12:00 / 2022-07-28

Кундалик газеталар билан танишиб борар эканмиз, бир ўй кўнгилдан ўтаверади – дунё кескин ўзгариб бораяпти. Матбуот, ОАВ уни ўзида тўла акс эттира олаяптими?..

          “Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонида 27 июль куни давлат раҳбари  раислигида бўлиб ўтган ”Пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси”га оид шарҳ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. ШҲТ Бош котиби: “Биз замон билан ҳамнафас бўлиш ниятидамиз”, “Рақамли маркировкалаш тизими харидор, тадбиркор ва давлат учун қандай манфаат келтиради?”, “Эгалик туйғуси – юрт ва миллат қайғуси”, “Буюртма ҳам, тўлов ҳам, хизматлар ҳам онлайн” каби мақолалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Уларда бугунги кун, замон руҳи бор. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Матонат тимсоли ёхуд халқимиз юрагидаги туганмас нола” мақоласи ёзувчи Исажон Султоннинг янги романи “Маъсума” ҳақида...

       “Халқ сўзи”да берилган “Ўзбекистон афғон муаммосини ҳал этишга янгича ёндашувнинг ишлаб чиқилишида етакчи ўринни ўз зиммасига олди” мақоласи муҳимлиги билан эътиборни тортади. “Тошкент –  Марказий Осиё учун тинчлик ва тарақққиёт ташаббускори” саҳифаси ҳам Ўзбекистоннинг минтақада тутаётган ўрни нечоғли муҳимлигини кўрсатиб туради. Урганч давлат университети ректори, физика-математика фанлари доктори Баҳром Абдуллаевнинг “Сайёҳлик – иқтисодиётнинг драйвер соҳаси” мақоласида юртимизда туризм истиқболлари ҳақида сўз боради.

       “ХХI ASR”да эълон қилинган “Нега фуқарога ёпишасиз?”, “Дабдабалар элни дабдала қилмоқда”, “Жонбойдаги жонбахш жой ёхуд жазирама ёзда қумда “чўмилиш” фойдалими?”, “Теле-радионинг “тили” ўзгаради(ми?)!” каби мақолаларини албатта ўқинг. 

       “Ishonch”нинг илк саҳифасидан жой олган Имом Ғаззолийнинг “Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди” ҳикматига жисмингиз, руҳингиз билан “ғарқ” бўласиз. “Истеъмол саватчаси” тушунчаси қонунчиликда мустаҳкамланиб қўйиладими?” саҳифаси эътиборингизни тортади. “Турсуной Осиёда тенгсиз”, “Шикоятчи ҳар доим ҳам ҳақ эмас”, “Мавҳум келажак остонасида ёхуд болалар ва ўсмирларни кимлар ва нималар жиноятга етакламоқда?”, “Одатми ё иллат?”, “Оқланмаган умид” каби мақолаларни ички беқарорлик, хавотир билан ўқийсиз. Турли мушоҳада, мулоҳаза ва жамият кемтиклари олдида сергак тортасиз.

     “Жамият” – жамият муаммолари билан нафас олади. “Уй-жойлар кадастри бир неча йиллик “оғриқларимиздан”, “Ватанидан нолийдиганларга бир сўз” каби саҳифаларни четлаб ўтолмайсиз. “Барака ҳалоллик ва шукронада”, “Миллатни миллат қилгувчи куч”, “Магнит бўрони. Ундан кимлар кўпроқ ҳимояланиши керак?” мақолаларида бирдамлик, ҳидоятга юзланиш ва ҳушёрлик акс этган. Устоз санъаткор Шерали Жўраев ҳақидаги “Бу ҳофиз булбул экан” саҳифаси мароқ билан ўқилади.

      “Milliy tiklanish”да ўқувчи эътиборини тортадиган мақолалар бир талай. “Парламент иккинчи ўқишда ўз сўзини айтади. Таниш-билишчилик йўлини тўсаётган қонун, “Парламент сўрови” ва ноқонуний топилган бойликдан оқ халатига доғ туширган тиббиётчилар ҳам “Миллий тикланиш” назоратида”, “Ўзгариш ва янгиланишлар моҳияти нимада?”, “Тил – миллат ғурури ва ифтихори”, “294-сонли антиқа қарор ёхуд Сўх тумани ҳокими вилоят етакчиси Хайрулла Бозоровнинг топшириғини ҳам инкор этаётганини қандай тушуниш мумкин?”, “Фитрат йўли” каби мақолалар, шоир Эшқобил Шукурнинг Ватан, миллат руҳи устувор шеърлари газетхонлар эътиборида бўлади.

        “Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Кластернинг комбайнчи қизи” мақоласи эътиборни тортади. “Наслли қуёнлар кўпайтирилмоқда”,  “Томорқадан тилло топаётганлар”, “Ғовани яёв кезганда...” каби мақолаларда қишлоқлармиздаги бугунги реал ҳаёт ҳақида сўз боради.

    Бугунги газеталарни ўқинг.

   

                                                                                      А.Нарзуллоев, ЎзА