Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда…
12:26 / 2022-07-22

Ер юзида сиёсий, иқтисодий, гуманитар аҳвол тез суръатларда ўзгармоқда. Ахборот, хабарлар оқими ўқувчини сергак тортдиради.

“Янги Ўзбекистон” газетасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20-21 июль кунлари Қирғиз Республикаси Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлардаги иштироки билан боғлиқ материаллар, “Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари Марказий Осиё давлатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда” саҳифасида берилган чет эллик мутахассислар эътирофи, Марказий Осий халқаро институти директори Анвар Носировнинг “Марказий Осиё руҳи яратувчанлик ва тараққиёт тимсоли” мақоласи Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик, дўстлик, ишонч ва ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилгани билан эътиборни тортади. “Аҳоли таклифлари асосида янги имкониятлар берилмоқда”, “Ҳар қатраси қадрли”, “Аграр ислоҳотлардан деҳқон ҳам, давлат ҳам манфаат кўрмоқда”, “Очиқ бюджет: муаммолар жамоатчилик иштирокида шаффоф ҳал этилмоқда” каби мақолаларда  юртимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар силсиласини кўрасиз. 

“Халқ сўзи”да ҳам давлат рааҳбарининг Қирғиз Республикасига қилган сафари таассуротларига кенг ўринг берилган. Шунингдек, “Жойларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш даражаси қай ҳолатда?”, “Фракцияда ҳукумат ҳисоботи маъқулланди”, “Ўзбекистонда Германиянинг “KNAUF” компанияси ўзининг учинчи заводини ишга туширди” каби мақолалар ҳам эътиборни тортади. “Доривор ўсимликлар кластери қандай самара бермоқда?”, “Елим халтачалардан қачон қутиламиз?” каби мақолаларда кўтарилган масалалар – мулоҳаза, мушоҳадалар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида  Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан “Ҳар кун чирой очган ватан” номли катта, салмоқли мақола эълон қилинган. “Имом Мотурудий ҳақида роман”, “Бобур тошбитиклари кашшофлари” мақолаларини, албатта, ўқинг. Абдумажид Азим, Дилором Эргашеванинг  шеърлари, Муҳаммад Саломнинг “Менинг қўшним” номли эссеси мароқ билан ўқилади. Адабиётшунос Буробия Ражабованинг “Улуғ шоир эътирофига эришган зотлар” этюдлари, Жаҳонгир Пирмуҳаммедовнинг “Қишлоқдаги шеърпараст бола” адабий мақоласи ҳам эътиборли.

Adolat”нинг бугунги сонида эълон қилинган “О, емакхоналар!.. Қани кутубхоналар?!” мақоласини кўпчилик ўқиши лозим. “Тириклик манбаи олтиндан қиммат неъматга айланади”, “Тадбиркорликнинг Конституциявий асослари яратилиши лозим”, “Ота қарамоғидаги бола суд қарори билан онаси бағрига қайтди”, “Мактаб формаси: жозибадор ва ҳамёнбоп-ми?” каби мақолалар ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

“Vatanparvar”да эълон қилинган “Жанговар шайлик” мақоласи эътиборни тортади. “Ватан посбонимиз – тинчлик қалқони”, “Умуммиллий лойиҳа: дарахтларни парваришлайлик”, “Олислаётган ой”, “Текин пишлоқ қопқонда бўлади”, “Каллахоналик алишер Мирзо” каби мақолалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган самимий муҳаббат борлигини кўрамиз.

Бугунги газеталарни ўқинг...

                                                                                       А.Нарзуллоев, ЎзА