English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
12:06 / 2022-07-20

Кундалик газеталар орқали куннинг муҳим  янгиликларидан бохабар бўлиш баробарида қалам аҳлининг заҳматли меҳнатини ҳам ҳис этиб турасиз.

“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида бир қатор муҳим ва долзарб мақолалар эълон қилинган. 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Сорена Сатторий ҳамда Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилгани, шунингдек 21 июль куни давлат раҳбарининг Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюриши ҳақидаги хабар билан танишасиз. “Такрорий экин: 200 минг кишига ҳам иш, ҳам даромад”, “Ғаллачилик: тарихий ўзгаришлар даври”, “Меҳр эшиклари очилган кун” каби мақолалар эътиборни тортади. Уларда бугун жуда муҳим бўлган озиқ-овқат, экин-тикин, ғаллачилик ҳақида сўз боради, шунингдек, қирғизистонлик ёзувчи, фахрий журналист Мирзоҳалим Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган самимий дилномаси акс этган...

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки ва сафари билан боғлиқ  тадбирлардан шарҳ, хабарлар ўрин олган. Сенат қўмитасида “Иккала қонунга киритилаётган ўзгартишлар бўйича таклифлар айтилди”, Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ/ДИИҲБ делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари, кадастри йўқ хонадонлар масаласи, “Иссиқда “иситмалаб” ётган иссиқхона...” ҳамда “XX аср Берунийси” каби мақолалар ҳам эътибордан четда қолмайди.

“Hurriyat”да таҳлилий мақолалар анчагина. “Туркия хабарлари Босфор” газетаси ва “Туркия 24” портали бош муҳаррири Талха БАЛИКнинг  ЎзАда эълон қилинган “Янги Ўзбекистоннинг глобал таклифлари” мақоласини “Hurriyat”да ҳам ўқиб, самимий эътирофни яна бир бор ҳис этасиз. “Ҳоким депутатларга “БОШЛИҚ”ми?”, “Туронбанк” кўмагида Марказий Осиёда ягона бўлган завод ишга тушди!”, “Деновда бир кун...” каби мақолаларда бугунги кун манзараларини кўрасиз. Жалол Мирзозоданинг “Троллар” уларнинг “юзи” борми?” номли аччиқ мулоҳазали мақоласи, Холмуҳаммад Каримийнинг “Олтин бешик”дан “Бобосўз...”гача ёки шоир ва публицист Эшқобил Шукур ижодига бир назар, ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Уйга вазифа” ҳикояси, Мунира Рамазонованинг шеърларини мароқ билан мутолаа қиласиз. 

“Maʼrifat”да эътиборни тортадиган мақола, бу – шубҳасиз,  Фарғона вилояти Риштон туманидаги 60-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Элёржон Маҳкамовнинг “Муаллимнинг дарди ичида” мақоласидир. Мақолада бугунги ўқитувчининг безовта қилаётган ўйлар, ташвишлар, оғриқлар акс этган. “Телефон ўқувчиларга ҳам керак, фақат...”, “Танқидий фикрлаш усули”, “Иқтидорлар кўп, Президент мактабларига сиғмайди”, “Маҳмуд Саъдий ҳақиқатлари” каби мақолаларда мактаб, таълим-тарбия, бугунги таълим тизими хусусида фикр юритилади.

Бугунги газеталарни ўқинг...

                                                                              А.Нарзуллоев, ЎзА