Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
11:32 / 2022-07-07

Кундалик газеталарни варақлаб, ахборотларнинг ранг-баранглиги, мухбирларнинг тезкорлигини ҳис этиб турамиз...

 “Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонидан ўрин олган “Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бўйича янги тизим белгиланди” номли шарҳ, давлат раҳбарининг “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори газетхон эътиборида бўлади.  “Илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар катта даромад манбаи” мақоласини ўқиб, илмни ҳаётга яқинлашаётганига гувоҳ бўласиз. “Тараққиёт” рукнида берилган “Конституциявий ислоҳот: инсон қадри ва ҳуқуқларини таъминлаш – бош мақсад”, “Глобаллашув жараёни”, Ғалвирни сувдан кўтариш фурсати” каби мақолаларда бугунги кун руҳи ,бурч, масъулият ва эртанги кунга умид бор. “Хориждаги ватандош” рукнида берилган “Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сендадир...” мақоласи инсон қаерда бўлмасин, ҳар доим талпиниб турадиган Ватани ва унга муҳаббат ҳақида.

“Халқ сўзи” орқали Президент Шавкат Мирзиёевнинг бир фармон ва қарори, 6 июль куни архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган шарҳ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқоти билан танишасиз. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Кўнгил кўнгилдан сув ичар” мақоласи, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори Баҳром Мирқосимовнинг “Сайёрамизни “Яшил иқтисодиёт” қутқариб қолади” мақолалари муҳим ва долзарблиги билан эътиборли...

 “ХХI ASR”да бир қатор муҳим мақолалар эълон қилинган. Ўзбек – қорақалпоқ дўстлигига бағишланган “Халқларимиз бирлигини ҳеч ким ва ҳеч қандай куч буза олмайди” мақоласи бунга мисол. “Дўст билан обод эрур олам уйи”, “Паспортимга “ўзбек” деб ёзилмаган, лекин бу Ўзбекистонни севишимга халал бермайди!”, “Нега акушер-гинеколог ва педиатрлар етишмаяпти?”, Рулда... қидирувдагилар” каби мақолалар ҳам ранг-баранглиги ва кўтарилган масалаларининг муҳим, долзарблиги билан газетхон эътиборида бўлади.

 “Ishonch”нинг бугунги сони, албатта, ўқинг. ”Мажбурий меҳнат тушунчаси Конституцияда қандай акс этиши керак?”, “Бебилиска бойлик васвасаси ёхуд онлайн қимор қармоғига кимлар илиняпти?”, “Муҳандислар қаерда малака оширишсин?”, “Тўй, уй деб, ўзимизни унутиб қўймаяпмизми?” каби мақолаларда бугунги кун ташвишлари, оғриқлари акс этган.

 “Жамият”нинг бугунги сонида берилган бир қатор мақолаларни эътибор билан ўқийсиз. “11 йиллик бепул мажбурий таълим қадрланишга арзийдими?”, “99 фоиз ёшларни алдаш техникаси ёхуд сохта реклама қурбонлари” каби мақолаларда ўринли мулоҳа, таклиф ва мурожаатлар бор.  ”Ўзбекистон тўқимачилик саноати Европа бозорига кира оладими?”, “Атом қудрати”га эга қурол”, “Гараша ганжинаси – кўнгилнинг хазинаси” номли мақолаларда ривожланаётган саноат, матбуотдаги ўзгаришлар ва киндик қони тўкилган заминга муҳаббат акс этган.

 “Milliy tiklanishs”да “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлари ва фаолларининг Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар юзасидан муносабати эълон қилинган. “Самолёт чиптасини оқлаётган депутат”, “Чақув”, “Болалар қонига ташна ҳайдовчилар...” мақолаларида бугунги кун манзараларига гувоҳ бўласиз. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Венера Каленованинг “Президентимиздан узр сўрайман...” мақоласи самимий ва беғаразлиги билан эътиборни тортади.

 “Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Биологик усул – хавфсиз ва ишончли”, “Ёрдамчи хўжаликлардан 600 миллион сўм даромад”, “Қўлингизни энергетик ичимликларга узатманг!” каби мақолаларда жойлардаги ютуқлар билан бирга ҳушёрликка даъватни ҳам кўрасиз... 

 Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА