Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
12:35 / 2022-06-03

Бугунги матбуот, оммавий ахборот воситалари орқали мамлакат, минтақа ва дунёда рўй бераётган муҳим сиёсий, ижтимоий – иқтисодий янгиликлар билан танишасиз.

      “Янги Ўзбекистон” газетасида Тожикистон Республикаси Президенти Э.Раҳмоннинг давлат ташрифи, икки дўст давлат ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик истиқболларига бағишланган “Ўзбекистон – Тожикистон: Мақсадлари муштарак, давр синовидан ўтган ишончли стратегик ҳамкорлар” саҳифаси газетхон эътиборидан четда қолмайди. Сув – ҳам нур, ҳам дур, ҳаётимни ўзгартирган кун, жамиятимизнинг янги қиёфаси, тараққиёт мезонлари, этноспорт ва таассурот руҳи акс этган мақолаларда ислоҳотлар, бугунги куннинг муҳим янгиликлари акс этганига гувоҳ бўласиз. 

       “Халқ сўзи”да ҳам Тожикистон Президенти Э.Раҳмоннинг юртимиздаги давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилган. Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўмита раиси Баҳодир Тожиевнинг “ Ғалланинг тўлиқ бозор механизмлари асосида сотишга ўтилиши бизга нима беради?” номли мақоласи кенг таҳлилга асослангани билан эътиборни тортади. “Конституциявий ислоҳотларни даврнинг ўзи тақозо этмоқда” ва “Янги Ўзбекистон келажаги” саҳифалари мазмун-моҳияти билан бугунги кун манзараларини ўзида акс этади. “Меҳнати ҳам, қадри ҳам УЛУҒ ОДАМЛАР” мақоласи кўз ўнгимиздаги ўзгаришлар, замондошларимиз ибратли ҳаётидан сўйлайди. 

        “Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида  Сирожиддин Сидқий таваллудининг 140 йиллигига бағишланган “Шоирнинг сафари” саҳифаси эътиборни тортади. Тилак Жўранинг ўлмас сатрлари, тожикистонлик устоз шоир Жамшиднинг “Ҳаёт туҳфаси”, Озода Бекмуродованинг “Кўнгил изоҳи” шеърий туркумлари, Азиз Норқуловнинг “Йўловчи” ҳикоясини мазза қилиб ўқийсиз. Мумтоз адабиёти таҳлили ва маърифий мавзуларга бағишланган кўплаб мақолалардан кўнгил сув ичади, руҳ қувват олади.

       “Adolat”нинг бугунги сонида бир қатор жиддий мақолалар эълон қилинган. “Бор меҳримиз сенга, болажон!” – Хайрия акцияси давом этмоқда” саҳифаси эътиборни тортади.”Қурилиш ишларида кўп миқдорда камомад ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган”, “Адолатга оддийгина бир сўз сифатида эмас, виждон масъулияти сифатида ёндошиш керак”, “Ўқитувчини қачонгача айблаймиз?” каби мақолаларда кўтарилган масалалар сизни ҳам “ўз домига” тортади, мушоҳада юритишга чақиради.

     “Vatanparvar”да эълон қилинган “Қуёшнинг эгаси ким?” саҳифаси билан танишиб, ички бир ғурурни ҳис этасиз. “Бир умрлик мураббий”, “Ватанпарварлик – менинг танловим” каби ўнлаб лавҳа, мақолалар руҳида ҳаётга, Ватанга чексиз муҳаббат бор. 

              Бугунги газеталарни ўқинг...

                                                                                      А.Нарзуллоев, ЎзА