Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
12:30 / 2022-03-25

Вақтли матбуотни кузатиб, юртимиз ва дунёда юз бераётган муҳим янгиликлар билан танишасиз...

“Янги Ўзбекистон” газетаси Пойтахтимизда 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлагани тўғрисида кенг маълумотлар беради. “Тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот соҳада янги уйғониш даврини бошлаб беради” саҳифаси ҳам эътибордан четда қолмайди. Атоқли шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Юрак созин чалган шоир” мақоласи мароқ билан ўқилади.

“Халқ сўзи” ҳам пойтахтахтимизда бошланган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми тафсилотларига кенг эътибор қаратган. Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти, хорижий инвестициялар оқимини ошириш йўлидаги тарихий воқеа, Ўзбекистон учун янги имкониятлар, таълим ва инсон капитали, замонавий логистика каби мавзуларга оид шарҳ, лавҳа, мақолалар сизни бефарқ қолдирмайди.

“Hurriyat” газетасида эълон қилинган “Репититорликни маҳаллаларда ташкил қилса бўлмайдими?” мақоласи кишини ўйлантириб қўяди. “Шарҳловчи журналистлар қаерда?”, “Йўллар учун зурур 3 йўл-йўриқ” мақолаларида ички дард, мулоҳаза бор. Саъдулло Ҳакимнинг дилга яқин шеърларини мазза қилиб ўқийсиз.

“XXI asr”да газетхон эътиборини тортадиган мақолалар бир талай. “Ўзбекистон ўртадан юқори даромад оладиган давлатга айланади”, “Баҳорда бир кун ишлаган қишда бир ой ётиб ейди”, “Бошдархондаги бошбошдоқлик қачон ечим топади?” каби мақолалар шулар жумласидан. Депутатлар ҳаётидан олинган ”Қанча кутган эдик бу замонни?!”, “Мутасаддилар, уйғонинг” саҳифаларида халқ вакилларининг бедор қалбини кўрасиз. Бугунги “XXI asr” сизга яхши ҳамроҳ бўлиши мумкин.

“Maʼrifat”чилар одатдагидек, инсон қалбига хитоб – мурожаат қилади. “Китоблар савиясизми, китобхонларми?”, “Тушунмаслик – ўқимаслик оқибати”, “Айтинг-чи, нима ўқияпсиз?..”, Нега китоб ўқиймиз?” каби мақолалар қалбни жунбушга келтиради. Бу саволларга жавоб излаш жараёнида сиз ўзингизни ҳам қидирасиз. “Maʼrifat”га ошно бўлинг...

Adolat”нинг бугунги сонида Тошкент халқаро инвестиция форумига алоҳида эътибор қаратилган. “Ҳошим Арслонов: “Фариштага айланиб, учиб кетаман...” мақоласида таниқли санъаткорнинг аёли, унинг кўнгил кечинмалари акс этган. Депутат минбарида берилган “Таъмирлаш ишлари қонуний бажарилганми?”, “Фирибгар аёл”, “Илм-фан оламининг буюк кашшофи” каби мақолаларда турмуш ва ҳаёт манзараларини кўрасиз.