French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
12:18 / 2022-03-11

Ер юзида сиёсий, иқтисодий, гуманитар аҳвол тез суръатларда ўзгариб бормоқда. Ахборот, хабарлар оқимини кузатиб, тинч, осуда ҳаёт инсон учун нақадар муҳимлиги кўнглимиздан ўта бошлайди...

“Янги Ўзбекистон” газетасида юртимиздаги бугунги ҳаёт кенг ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан ўтказган йиғилиши тафсилотларига бағишланган “Тошкент халқаро инвестиция форуми истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот майдони бўлади” шарҳи газетхон эътиборида бўлади. “Учинчи уйғониш даври том маънодаги Рақамли Ренессанс демакдир, “Замонавий буюк ипак йўли: дунё тараққиёти, цивилизацияси билан ҳамқадамлик”, “Ўзбекистондаги диний конфессиялар раҳбарлари “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича баёнот қабул қилди”, “Хавфсиз, тартибли ҳамда қонуний меҳнат миграцияси” каби мақолаларда юртдаги ижобий ўзгаришлар силсиласини, ташқи дунё билан интеграциялашаётган Янги Ўзбекистон қиёфасини кўрасиз...

“Халқ сўзи”да газетхон эътиборида бўладиган бир қатор муҳим мақолалар эълон қилинган. “COTTON CAMPAIGN” халқаро коалицияси ўзбек пахтасига глобал бойкот чақириғини тугатди”, “Депутатлар қўмита раисларининг жавобларини қандай баҳолади?”, “Ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобиль” саҳифалари диққат билан ўқилади. “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун – ҳаёт тақозоси”, “Тиббиёт соҳаси коррупциядан қачон холи бўлади?”, “Камчиликлар кўп... аммо ҳаракат қиляпмиз” саҳифаларида бугунги кун одамлари ва турмуш манзаралари акс этган...

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида аёлга эҳтиром ва баҳорий кайфият устунлик қилади. “Ядуҳили шамоли” мақоласи эътиборни тортади. Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Кумуш Абдусаломованинг “Эъзозлар, ардоқлар учун ташаккур!” дилномаси мароқ билан ўқилади. Тожикистонлик таниқли шоир Сайфулло Қулаевнинг шеърлари, Абдулла Вахш, Гулруҳ Худоёроваларнинг дилга яқин битиклари, Рахшона Аҳмедованинг “Изҳор” ҳикояси кўнгилдан жой олади. Шомирза Турдимовнинг “Йирик гўрўғлишунос эди”, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг “Уларнинг “айби” ватанни севгани эди” мақолаларида кеча ва бугунги кун, ўтмишнинг мунлуғ лаҳзаларини кўрасиз..

Adolat”нинг бугунги сонида байрам руҳи устунлиги яққол кўзга ташланиб туради. Шунингдек, “Машина бозоридаги муштумзўрлар” мақоласи орқали жиноятга жазо муқаррарлигига гувоҳ бўласиз. Устоз журналист Камол Матёқубовнинг “Қўйқирилган қалъанинг қадим сирлари” мақоласида биз билган ва билмаган тарихни кўрасиз. Журналист Муҳиддин Омаднинг “Олтин даврнинг кундузги, кечки ва сиртқи муаммолари” мақоласи ҳам зўр қизиқиш билан ўқилади.

“Vatanparvar”да ҳам кўклам шукуҳи, аёлларга кўрсатилаётган эҳтиром устунлиги кўзга ташланади. “Ватанга хизмат сари йўл...”, “Vatanparvar”да китобхонлик тарғиботининг конвергентликка боғлиқлиги”, “Ҳар бир европаликни лол қолдирган, аммо...” уч хонлик даври ҳарбий тарихига оид мақолалар завқ билан ўқилади. “Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!”, “Китоб ўқилмаган кун...” каби мақолалар руҳида ҳаётни англаш, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат борлигини кўрамиз.

Бугунги газеталарни ўқинг...

 

А.Нарзуллоев, ЎзА