Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: Газеталарни варақлаганда…
12:12 / 2022-03-04

Ер юзида сиёсий, иқтисодий, гуманитар аҳвол тез суръатларда ўзгармоқда.

 Дунё кутилмаган “янгиликлар” садоси билан уйғонаётгани рост. Ахборот, хабарлар оқими эса бизни сергак тортдиради.

“Янги Ўзбекистон” газетасида халқаро ҳаёт кенг ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикасига расмий ташрифи, давлат раҳбарининг “БМТ глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган қутлови, Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқотлари куннинг муҳим воқеалари сифатида берилган. Бир қатор мақолалар мутолааси орқали юртимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар силсиласини кўрасиз. “Тарғибот қандай бўлади?”, “Ҳақиққатга айланаётган маърифий афсоналар” мақолаларида янгича қарашлар ва Президент қарорлари ижроси мужассам... 

“Халқ сўзи”да Ўзбекистон ва Покистон дўстлигига бағишланган “Маънавий илдизлар бир, орзу-интилишлар муштарак” саҳифаси ўқувчи диққатини тортади. Газета орқали Ўзбекистон Республикасининг “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонун билан ҳам танишасиз. Шунингдек, бир қанча лавҳа, мақолалар муҳим ва қизиқарлилиги билан кўнгиллардан жой олади.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида берилган “Онадан туғилган пайғамбарлар ҳам” мақоласида аёл, онага бўлган чексиз меҳр, эҳтиром акс этган. Нодира Рашидова, Зуҳра Бегим, Гулҳаё Ўролова, Нилуфар Умароваларнинг шеърлари, Саида Зуннунованинг “Қўллар” ҳикояси мароқ билан ўқилади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг фаол ва камтар адиб Абдуқаюм Йўлдош ҳақидаги қутлови, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бойир Холмирзаевнинг дубляж санъати ҳақидаги мулоҳазалари, Ошиқ Эркиннинг Анна Германга бағишланган “Эстрада юлдузининг парвози” мақоласини маза қилиб ўқийсиз.

Adolat”нинг бугунги сонида “кўнгил садолари”ни эшитасиз. Атоқли шоира Зулфиянинг “Яна баҳор ҳоким” шеъри дилларга илиқлик олиб киради. “Аёлга эҳтиром”, “Баҳор байрамидаги илк туҳфа” саҳифалари баҳорий мавзуни давом эттиради. “Ҳақиқий бойлигим, чексиз муҳаббатим эди”, “Юртимизни дунёга танитган ҳамкорликлар йўли”, “Қўйқирилган қалъанинг қадим сирлари” каби мақолалар ҳам зўр қизиқиш билан ўқилади.

“Vatanparvar”да ҳам байрам руҳи акс этиб туради. Терроризмга қарши кураш, тобланаётган ирода, ватанга хизмат – олий саодат, ғолибликка бошловчи йўл, эзгуликка йўл ғоялари акс этган мақолалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат борлигини кўрамиз.

Бугунги газеталарни ўқинг...

А.Нарзуллоев, ЎзА