Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда…
12:29 / 2022-02-03

Кундалик газеталар билан танишиб борар эканмиз, икки жиҳат кўзга яққол ташланиб туради: дунё кескин ўзгариб бораяпти, матбуот, ОАВ эса у билан ҳамқадам...

“Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сонида эълон қилинган “Экологик маданият – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиз” шарҳи газетхон эътиборида бўлади. “Ташаббусли бюджет: муаммолар ўз жойида ҳал этилади”, “Илм ва амалиёт уйғунлашуви”, “Таълим сифати” саҳифаларида кун сайин ўзгараётган жамиятимиз қиёфасини кўрасиз. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги, хориж матбуотининг юртимиз ҳақида билдираётган фикр-мулоҳазалари ҳам кишини ўзига жалб этади. Адабиётшунос Буробия Ражабованинг “Недур аҳволинг, эй зори ғарибим...” номли адабий мақоласи Алишер Навоий бобомиз мухлислари учун ажиб туҳфа бўлган..

“Халқ сўзи”нинг бугунги сонида газетхон эътиборини тортадиган мақолалар бир талай. Жумладан “Чегара қўшинларига қандай ваколатлар берилмоқда?”, “Осмонга қараган одамлар...”. “Биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Аммо...” каби мақолалар муҳим ва долзарблиги билан эътиборни тортади. Таниқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Ҳазрат Навоийнинг сирли олами” номли мақоласи мароқ билан ўқилади.

“Жамият”нинг бугунги сонида ўқувчини қизиқтирадиган, мулоҳаза юритишга чорлайдиган мақолалар етарли. Ёқубжон Ҳазратқуловнинг муносабат шаклида берилган “Ватанга хизмат қилиш, ўзликни англаш вақти” мақоласи ўқувчини мушоҳада юритишга чорлайди. Самарқанд шаҳридаги Соҳибқирон Амир Темур даврида қурилган “Ишратхона” (аслида “Ашратхона” – ўнхона маъносини беради) номи билан машҳур ёдгорлик биносини реставрация қилиш муаммо... бўлаётгани ҳақида “Жамият” нима қилмоқ керак, деган саволни ўртага ташлайди. Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Эл нетиб топгай мениким...” мақоласи ҳам ўқувчига илиқ таассурот қолдиради. “Қонун бузиш бўйича “чемпион”, “Охири кўринмас “қотиллик”, “Бойлар кўпроқ солиқ тўлаши керак” каби мақола, саҳифалар қизиқ ва муҳимлиги билан ўқувчи эътиборини ўзига тортади.”Ўқиган шаҳар олиб беради”, “Қора жилва” каби мақолаларда бугуннинг руҳи, оғриқлари бўртиб туради...

“Qishloq hayoti” газетасида эълон қилинган “Оёқ остидаги хазина” мақоласи ерга яқин, ер эгаларини яна бир бор мушоҳадага чорлайди. “Келгуси беш йилда деҳқон ва фермерлар даромади 2 бараварга оширилади” мақоласи ҳам ўқувчини бефарқ қолдирмайди. “Томчилатиб суғориш технологияси бўлмаганида биз синар эдик” номли мақолада қишлоқ хўжалиги тизимида замонавий технологияларни жалб этиш нечоғли муҳимлиги ҳақида сўз боради.

Бугунги газеталарни ўқинг, бугунги кун ҳавосидан нафас олинг...

А.Нарзуллоев, ЎзА