Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
13:16 / 2022-02-01

Дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар кутилмаган, кескин тус олаётган бир палла аҳолининг оммавий ахборот воситалари, холис ахборот олишга бўлган эҳтиёжи янада ортади.

Ахборот макони кенг, аммо кундалик газеталар ўрнини босадиган, ишончли манбаларга суяниб хабар узатадиган воситалар кам. Шу боис, кундалик газеталар энг яқин ҳамроҳимиз.

“Янги Ўзбекистон” газетасини ўқиб туриб, юқорида билдирилган фикрлар қанчалар ростлигига яна бир бор амин бўламиз. Газетада эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортади. Унда жамиятни янги ривожланиш босқичига элтувчи йўл ва вазифалар асослаб, кўрсатиб берилган. Шунингдек, давлат раҳбарининг 31 январь куни Тошкент шаҳрида маҳаллабай ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ва “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш этиш тўғрисида”ги фармони ҳам катта ўзгаришларнинг бир кўриниши сифатида қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг “Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа” мақоласи ҳам ўқувчи назаридан четда қолмайди. “Марказий Осиёда транспорт соҳасидаги илк минтақавий марказ Ўзбекистон ташаббуси билан ўз фаолиятини бошлайди” саҳифаси, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Нигора Саидхўжаеванинг “Отам айтган кунлар келди” номли дилномаси, Шодмонқул Саломнинг “Муаллим...” шеъри, “Ҳадисшунослик илмининг ноёб дурдоналари” каби саҳифаларни газетхон мароқ билан мутолаа қилади. 

“Халқ сўзи” газетаси бугун дунё, минтақа ва Ўзбекистонда юз бераётган сиёсий жараёнларга кенг ўрин берган. Давлат Раҳбарининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони билан “Халқ сўзи” орқали ҳам танишишингиз мумкин. “Инсонпарварликнинг юксак намунаси” саҳифаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш этиш тўғрисида”ги фармонига кўра, 63 нафар фуқаро афв этилгани ҳақидаги хабар нафақат маҳбусларнинг яқинлари, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам хушнуд этади. “Ўқитувчиларга ҳурмат-эътибор ҳар қачонгидан юқори” мақоласида Халқ ўқитувчисининг дил сўзларини эшитасиз. “Халқ сўзи”нинг бугунги сонидан ўрин олган бошқа мақола, хабар – ахборотларда ҳам тезкор замон руҳи акс этиб тургани ва ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини дил-дилдан ҳис этиб турасиз.

“Инсон ва Қонун”нинг бугунги сони “1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?” саҳифа билан бошланади. “Кўзгу” рукнида берилган “Чироқ ўчди... лекин кўнглингиз чироғи-чи? У ҳам ўчганмиди?!” саҳифасини ҳам эътибор билан ўқийсиз. “Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг афзаллиги нимада?” мақоласи ҳам эътибор билан ўқилади. “Адлия одамлар орасида”, “Мадад” – мададкорингиз” саҳифалари орқали кўплаб саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. “Солиқчиларнинг ўз фаолиятига оид қонун ҳужжатларини чуқур билмаслиги тадбиркорларга қимматга тушаяпти”, “Одам савдоси – кечирилмас гуноҳ” мақолалари “огоҳлик қўнғироғи” бўлиб янграйди. “Маънавият хиёбони” саҳифасини мароқ билан ўқийсиз.

Бугунги газеталарни ўқинг, янгиликлардан бохабар бўлинг...

А.Нарзуллоев, ЎзА