Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда...
13:28 / 2021-09-18

Тан олиш керак, шу кунлар кўпчиликнинг диққат маркази Марказий Осиё минтақасига қаратилди. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммитида ташкилотнинг 20 йиллик фаолияти, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

    Юртимизда нашр бўладиган барча газеталар саммитга алоҳида эътибор қаратгани минтақадаги сиёсий вазиятнинг муҳимлигидан далолат беради...

     “Янги Ўзбекистон” газетаси Душанбе саммити ҳақида батафсил маълумотлар беради. Хусусан, ШҲТга раислик эни Ўзбекистонга ўтгани ҳақида хабар эътиборни тортади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамда “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти” форматидаги учрашувдаги нутқлари ҳам газета саҳифаларидан жой олган. Шунингдек, газетадан 17 сентябрь куни Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиши маросими бўлиб ўтгани, Давлат Раҳбарининг фестивал иштирокчиларига йўллаган нутқи ҳам ўрин олган. ЎзА мухбири Назокат Усмонованинг Нукусдан тайёрлаган “Янграйверсин бахшиларнинг достонлари” мақоласи эътиборни ўзига тортади. Газетадан ўрин олган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро стандартлар асосида ўтказилади”, “Сайловолди ташвиқоти 20 сентябрдан бошланади” каби мақолалар ҳам  сайлов билан боғлиқ кўп саволларимизга жавоб бера олади. Газетада яна бир қатор хабар, лавҳа, мақолалар ҳам борки, муҳим ва долзарблиги билан ўқувчи диққат марказида бўлади...

    “Халқ сўзи” ҳам минтақа ва юртимиздаги муҳим янгиликларни кенг ёритган. Ундаги ҳар бир мақола, хабар, лавҳа, муносабатни кўриб туриб, Ўзбекистон очиқ мамлакат эканлиги, минтақа муаммолари бизнинг ҳам оғриқли жойимиз эканлигини ҳис этиб турасиз. Халқаро экспертларнинг “ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган янги устувор йўналишлар минтақада барқарор ва мустаҳкам ўзаро боғлиқликни ўрнатиш учун “ҳисоб нуқтаси”га айланади”, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан эксклзив интервью юқоридаги фикрларимизни яна бир бор тасдиқлайди. Мамлакатимиз ҳаётига оид бир қатор мақолалар ҳам газетадан ўрин олганки, улар ҳам қизиқиш билан ўқилади.

    “Mahalla”нинг бугунги сони билан танишиб, ижодий жамоа билан газетхонлар ўртасини боғлаб турувчи бир муҳим жиҳат эътиборни тортади.

Хўш, бу муҳим нарса нима?

Одамларни қизиқтираётган муаммо, саволларга биргаликда жавоб излаш, ватандошларимизни қизиқтираётган масалаларни матбуотга олиб чиқиш. “Mahalla”чилар бу ишни яхшигина уддалашяпти, дейиш мумкин. Газетадан ўрин олган мақолалар, уларда кўтарилаётган муаммолар кўлами фикримизни тасдиқлайди. Эътибор беринг, ҳар бир масала, муаммонинг ортида катта сўроқ(?) бор. “”Коммунал соҳада истеъмолчилар ҳуқуқи таъминланадими?”, “Ички ишлар вазирлиги қачон хулоса қилади?”, “Электрон ўғирликлар нега кўпаймоқда?”, “Картошка етиштирувчилар уюшмаси нима қилаяпти?”, “Монополия балосидан қачон қутуламиз?” ва ҳоказо... “Mahalla”нинг пилюси, у ютуқлардан кўра муаммоларга кўпроқ эътибор қаратаётгани. Муаммоларнинг ечими эса тараққиёт сари яна бир қадам, дегани...

     Бугунги газеталарни ўқинг, янги кун нафасидан баҳраманд бўлинг...

                                                                                 А.Нарзуллоев, ЎзА