Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақа умумий босқичининг 6-тур учрашувлари бугун, 22 декабрь куни старт олади ва 23 декабрь кунига қадар давом этади.
Мазкур турнинг илк кунги баҳсларида «Трактор» — «Ал-Духайл», «Ал-Шаржа» — «Ал-Ҳилол», «Ал-Ғарафа» — «Ал-Ваҳда», «Ал-Шорта» — «Ал-Аҳли» клублари ўзаро тўқнаш келса, эртанги ўйинларда «Ал-Садд» — «Шабаб Ал-Аҳли» ва «Ал-Иттиҳод» — «Насаф» жамоалари тўқнашувига гувоҳ бўламиз.
Ҳозирда мусобақа жадвалида «Ал-Ҳилол» 15 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Ал-Ваҳда» клуби 13 очко тўплаб иккинчи, «Трактор» эса 11 очкога эга бўлиб учинчи поғонада бормоқда. Ҳисобида 10 тадан очко бўлган «Ал-Аҳли» ва «Шабаб Ал-Аҳли» жамоалари кучли бешликдан жой олган.
Шунингдек, «Ал-Духайл» ва «Ал-Шаржа» 7 очко билан 6-7-поғоналарда бормоқда. «Ал-Иттиҳод» 6, «Ал-Ғарафа» 3 очко, «Ал-Садд» 2 очко ва «Ал-Шорта» 1 очко билан, «Насаф» ҳамон очкосиз кейинги ўринларда қадй этилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА