ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун куннинг биринчи ярмида Халқаро футбол федерацияси - ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди. Уни ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди.
[gallery-11752]
Юксак мартабали меҳмон Ассоциация қошидаги майдонда Grassroots дастури доирасида ёш футболчилар машғулоти билан танишди. Шунингдек, мамлакат футбол ривожи йўлида хизмат қилаётган мутахассислар, футбол фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар билан мулоқотда бўлди.
ФИФА раҳбарининг кейинги танишув манзили кўп тармоқли “Humo Arena” спорт мажмуи бўлди. Хабарингиз бор, айни кунларда бокс бўйича жаҳон чемпионати айни шу муҳташам спорт масканида бўлиб ўтмоқда.
ФИФА раҳбари бошчилигидаги делегация Тошкент вилоятидаги терма жамоалар маркази қурилишига ҳам ташриф буюрди.
Куннинг иккинчи ярмида Жанни Инфантино “Бунёдкор” академиясига келиши, ЎФА ҳамда ФИФА вакиллари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиши кўзда тутилган. Шу ернинг ўзида “Бунёдкор” ва “Олимпик” футбол жамоаларининг олий лигадаги учрашуви ҳам ўтказилади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА