Бугун буғдой ортган биринчи кема Одесса портини тарк этди
Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар бермоқда.
"Кема Одесса портини тарк этди", – дейилади хабарда.
Бу хабарни Украина инфратузилмалар вазирлиги ҳам тасдиқлагани айтилмоқда.
"Сьерра-Леоне байроғи остида сузаётган RAZONI кемаси Украинанинг 26 минг тонна маккажўхорисини юклаб Ливаннинг Триполи портига қараб сузмоқда", – дейилади вазирликнинг телеграмм каналида тарқатилган хабарда.
Сешанба куни юк кемаси Истанбулга етиб келади. Бу ерда кема текширувдан ўтказилади ва йўналиши бўйлаб сузишда давом этади, дея аниқлик киритди Туркия мудофаа вазирлиги.
Туркиянинг A Haber телеканали берган маълумотга кўра, кеманинг ҳаракати дронлар ва йўлдошлар орқали кузатиб борилмоқда.